Вт, 21.08.2018, 03:45
Приветствую Вас, Mexmon

Кулба Yakuniy Сунги 12-Кисм
Йигирма метрлар югуриб бориб орқамизга қарадик. Эшик олдида мен жинниликда кўрган махлуқларим туради. Махлуқ, махлуқ дедим аспирантни туртиб. У бўлса ўзида йўқ хурсанд эди. Ака бу махлуқ эмас мени докторскийимку, яхшилаб қаранг нимага ўхшайди деди. Яхшилаб қараб уни чумолига ўхшатдим. Лекин умримда бунақа катта чумолини кўрмагандим. Аспирант: “Бу термит (чумоли тури) деди. Австралия термити, кечаси овга чиқиб кундузи дам олади. Ер юзида харакат тўхтаганидан сўнг ташқарига чиқишади” – деди – “Ура мени тахминларим тўғри чиқди”. У ўзида йўқ хурсанд эди. Икки соат дан бери аспирантни илмий асосланган жавобларини эшитиб лол бўлиб ўтирибман. Демак:Биринчи: вешалкани термитларни хаво айланиш йўлига тўғрилаб қоққаним учун улар хар сафар олиб ташлашаверган. Салкам элллик йил аввал курилган уй синчли бўлиб, термитлар уйни хамма синчларини еб битирганлар. Синч тахталарни ўрнида Кулбани тагига тармоқланиб кетган миллонлаб термитларга хаво етказиб берувчи хаво айланиш тизимини яратишган. Хозирда Сурхондарё вилоятида яшовчилар буни жуда яхши билшади. Катта катта қишлоқлар термитлар дастидан хувиллаб қолмоқда. - Иккинчи: аспирантни айтиши бўйича инсон терлаганда чиққан хид термитларга жуда ёқаркан. Илмий томондан исботланганда эса, пайпоқ ва пайтаваларни хиди термит уйлари учун дезинфекция вазифасини ўтаркан. Шунинг учун улар пайпоғимни хаво айланиш тизими ёнига қўйса дезинфекция бутун уялар бўйлаб тарқаларкан. - Учинчидан: термитлар ўзларидан чумоли кислотасидан ташқари сноаксимон деган модда ажратиб чикаришаркан. Бу модда одамни эйфория холатида ушлаб бирламчи миясини тормозларкан. Хамда иккиламчи денатурацион мияни фаолиятини кучайтираркан. Яъни одам тушида кўрган, ўқиган ва кўп ўйлаган нарсалари моддийлашиб кўрина бошларкан. Бу мия соғ одамда фақатгина хотира ёзилиши учун ишлатиларкан холос. Ўша модда таъсирида одам ўзи гапириб ўзини овозини бировники қабул қилиши ёки ўзи билан гаплашиб ўтириши мумкин экан. Тўртинчи энг оғриқли ва аламли жумбоқ Рекс эди. Уни кимникилигини билиб олган бўлсамда нега шунча узоқ яшагани ва мени нега қутқаргани номаълум эди. Аспирант буни шундай тушунтирди: “Ака, қаранг келганимиздан бери мен хурсандман. Чунки кайф қилаяпман. Сиз энди хурсанд бўла бошладингиз. Негаки шу пайтгача бу ерни организмингиз талаб қилсада қўрқиб келардингиз. Аслида сиз қўрққан нарсалар оддийгина чумоли эканини билгач организмингиз янада кайф қилабошлайди. Хали семириб кетасиз, ёшариб кетасиз. Рексни организми хам маза қилиб яшаган бу ерда, агар отишмаганда балки яна эллик йил яшармиди. Бу ерни табиати ўзгача. Чунки бу ерда ТЕРМИТ лар бор” деб чуқур нафас олди. Аспирант ўз докторскийсига етишди албатта. Институтдаги домлаларини олиб бориб термитларни кўрсатганидан кейин илмий рахбари олти ойлик командировочний килиб берди.Ўша кундан бери мана уч ярим ойдирки Кулбада ўзини термитлари билан ахил иноқ яшаяпти. Вешалкани олиб ташлаб ўрнига пайпоқларини илиб қўяди, янги кучук олиб борди. Кечаси туриб кетмаслиги учун каравотини ёнига бир тогора совук сув қўйиб ётади. Севган қизига эса хар куни кечаси уч мартадан телефон қилишини тайинлаб қўйган……Баъзан чақалоқ чириллаб йиғлаб қолса минг уринманг юпанмайди, оддийгина усул - жойини алмаштиринг. Янги уйга кираётганда мушукни биринчи қўйиб юборишади, негаки мушук хонадаги энг тинч жой қаерлигини яхши билади. Ётоқхонангизда хар хил касалликларга дуч келаверсангиз балки бошқа хонага кўчганингиз маъқулмикан. Нима бўлган тақдирда хам бўлар бўлмас ходисаларга жин ажиналарни овора қилавермасдан балки бироз каллангизни ишлатиб кўрарсиз. Сабаби нимада? Хамма тушунарсиз ходисани жавоби мураккаб бўлавермайди. Жавобни оддийликдан шундоқ бурнингизни тагидан излаш керак эмасми? Хуллас Кулба воқеасини бори мана шу. Сизларга тушунарли қилиб айтдиммми йўқми билмайман. Ўзим хам ханузгача тушунганим йўқ. Мендаги телба эйфория холати хали хануз қўзғалиб туради. Хатто бу воқеа бўлиб ўтганми ёки ўзим тўқидимми билмайман. Билганим шуки Кулба бор ва хозирги кунда ер тагидан термитлар, ер устидан асаларилар химоясидадир. Бир куни борсам аспирант асалариларни ғалати феномени хақида айтиб қолди. Эмишки кечаси билан аспирантни асаларилар оловли шар шаклида…… Э э тўхтанг, ўтлаб кетибману. Майли соғ бўлинг азиз ўқувчилар. Асаларилар хақида эса кейинроқ айтиб берарман. Озгина учини чиқариб қўяй буниси ундан хам қизиқ… Тамом
Категория: SeriaL Hikoyalar | Добавил: Admin (25.07.2018)
Просмотров: 33 | Теги: Кулба Yakuniy Сунги 12-Кисм | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar