Вс, 19.08.2018, 20:46
Приветствую Вас, Mexmon

Кулба 8-Кисм.
Мана шу воқеалар бўлганига хам бир ярим йил бўлди. Шу вақт оралиғида кулбага бир неча марта бордим. Ўтган йили ёзда кулбани бошқатдан сувоқ қилиб ичларини таъмирладим. Кулбани қурилганига салкам эллик йил бўлган бўлсада уни эгаси йўқлиги ажаблантирди мени. Бу кулбани ўзини алохида тарихи бўлиб уни кейинроқ айтиб берарман. Лекин хозир гап бошқа нарсада, бир ярим йил мобайнида бир неча марта келиб битта саволдан бошқа хаммасига жавоб топдим. Хақиқатан хам жавобларни хаммаси оддий эди. Лекин бир сирни хеч еча олмадим. Мен учун энг катта сир бу қадрдоним РЕКСдир….. Охирги борганимда бир вақтлари мени кулбага киришдан қайтарган девонани топдим. У билан ёзишма орқали анчагина гаплашдик. Хайрлашиш олдидан у менга эски бир дафтар берди. Бу дафтар уни хаёти давомида ёзиб юрган кундалиги экан. Юқоридаги кечинмаларимни жавобини топиш мақсадида кундаликни ўқиб чиқдим. У аслида рус диндори (хозирда телба ва соқов бўлиб қолган), исми Дима. Ўзбеклар уни Дилшод дейишади. Мени кечинмаларим Кулба хақида бўлгани учун хам, сизларга кундаликдан фақатгина унга тегишли бўлган маълумотларни сизларга айтиб бераман. Демак мана унинг кундалиги: 1958 йил …. - 20 – Июнь. Бир неча кундан бери одамлар ўзга сайёраликлар тўғрисида гапиришаяпти. Мен бу ерликларни гапларини тушунаману лекин гапира олмайман. Ўзбекистонга келганимга икки йилча бўлиб қолган бўлсада халиям тилни ўргана олмадим. Агар тилни билганимда хаммасини ўз кўзларим билан кўрганимни айтиб берармидим? Оддийгина шарсимон бир нарса бир неча дақиқа осмонда муаллақ турдию бирдан изсиз йўқолди. Бу ўзга сайёралилармас Немисларни янги машинаси бўлиши мумкин. Мен шундай ўйлайман. Эххе, Сталинградда Немисларни вахшийликларини кўравериб бу ёш бошим қариб қолди.26 – июнь. Яна шу ахвол. Бойни қўйларини отарга олиб киришим билан кўзим узокдаги ялтироқ шарга тушди. Ўша томонга қараб югурдим. Беш кун аввал қандай кўрган бўлсам шундай холатда хавода муаллақ турарди. Ерга бир нарса ташлашди. Кейин ғойиб бўлди. Бироз қўрқиб турдимда кейин улар ташлаган нарсани олдига бордим. У ерда хеч нарса йўқ эди. Ерга кириб кетдимикана? 10 – июль. Бугун ўша келгиндиларни ташлаган нарсаларини ердан кавлаб оламан. Агар улар Немислар бўлса, уларни яширин қуролларини топиб хукуматга олиб бораман. Мукофот хам оларман. Ўзга сайёраликлар бўлса олтин ташлаб кетишган бўлиши мумкин. Бойиб кетаман.11 – июль. Кеча хеч нарса топа олмадим. Чумоли қумурсқаларга таланганим қолди. Тўрт соат кавлабмана? Хатто эски кавуш хам чиқмади. Олтин топганимда уйланиб олардим. Махаллий халқ йигитлари 16 ёшдаёқ уйланиб олишаркан. Мени ёшим 19 га қараб кетаяпти хамон бўйдоқман.20 – июль. Бугун хам қўйларни немисларни яширин ерида боқдим. Бу ер немисларникими ёки ўзга сайёраликларникии билмайман. Лекин бу ерда қандайдир сир борлигини биламан. Қўйлар шу ерда боқила бошлаганидан бери анча семириб қолишди чамамда. Уни устига хар куни овозларидан қулоқларим том битарди. Шу уч кундан бери ўтов хам, отар хам жим жит.25 – августь. Негадир ғалати бўлиб кетаяпман. Бойвачча жой хозирлаб берганидан бери шу ерда ётибман. Бундан буёғига қўйларини шу ерда боқармишман. Немислармией ёки ўзга оламликларми келмай қўйишди. Қаердан хам бу ерга келдима. Бойваччани қўйлари семиргани билан мени соғлигим жойидамас. Кечалари юриб чиқармишман. Шеригим шундай деди.1- сентябр. Шеригим қочиб кетди. Телбамишман. Ғирт ёлғон, мен телба эмасман. - 10 – октябрь. Ва нихоять менга бир хонагина уйча қуриб беришди. Бойваччани ўзи теракларини энг бақувватидан синч қилдирди. Тўсинига хам энг бақувват терагидан берди. 100 йил туради хали бу уй деди. - 19 – октябрь. Кечаси билан устимда нималардир юриб чиқди. Ўрнимдан турай дейману тура олмайман.20 – октябрь. Кеча қаттиқ чарчаган эканман. Кўзимга бир балолар кўринибди. Уни устига пайтавамни роса қидириб зўрға топдим. Бугун қўйларга қудуқ қазиймиз. - 23 – октябрь. Эрталаб турсам, уч кундан бери қазиган қудуғимиз худди биров атайин тўлдиргандек асли холатида турибди. Бой қудуқни ўзинг тўлдиргансан деб мени роса савалади. - 27 –октябрь. Пайтавамни яна девордан топдим. Худди девор тирқишига биров тиқиб қўйгандек синчни орасида турибди. Сичқонларга мени пайтавам ёқади шекиллида. Деворни суваб қўйиш керак.3 – декабрь. Бугун ғалати воқеа бўлди. Эрта кунда қўй молларни отарга хайдаб киритдимда ўзим тездагина кириб ётдим. Кечаги қор ўт майсаларни устини қоплаб чорвага қийинчилик олиб келдида. Шу ўйлар билан ухлаб қолибман. Эрта тонгда совқотиб кетиб кўрпани устимга тортаман деб пайпасласам кўрпам йўқ. Кўзимни эринибгина очдим. Тонг бўзариб келаяпти. Секин ёнимга қўл узатдим. Қўлим совуқ бир нарсага тегди. Сакраб туриб кетдим. Мен қорда ётган эдим. Уйим анча нарида. Оёғим совқота бошлади. Қарасам яланг оёқ еканман. Тезда уйга югурдим.Шу ерга келганда ўйланиб қолдим. Худди мени холатимни ўзгинаси. Демак Димани хам Кулба жинни қилган эканда. Агар жинни бўлиш сабабини билмаганимда бу холат жуда қўрқинчли туюларди. Лекин менга ўша пайтда Дима ўзини қандай тутгани эди. Қизиқиб кундаликни давомини ўқишга тутиндим………10 декабр. Бир хафта аввал ташқарда қорда ётганим учун касал бўлиб энди тузалдим. Бой ва шерикларим ичиб олиб ташқарига чиқиб кетгансан дейишди. Мен ичмаслигимни қанчалик айтмай ўша кунги воқеага ишонишмади. Ўша куни нима бўлди ўзи? Нега ташқарида ухлаб қолдим? Ёки ухлагандан кейин нега ташқарига чиқдим? Қандай қилиб чиқдим? - 25 – декабрь. Мен телбаман. Негалигини айтайми? Хар куни пайтавамни қучоқлаб ётаман. Ўзим билан ўзим гаплашаман. Қўйларга қандай буйруқ қилсам бажаришади. Бориб сув ичиб келинглар десам индамасдан зовурдан сув ичиб қайтишади. 1959 йил. - 2 февраль. Бугун хам кимдир пайтавамни тортаётганда уйғониб кетдим. Пиликчироқни ёқдимда, рохиб ўргатган афсунни ўқидим. - 10 февраль. Бойвачча янги этик билан пайтава олиб келиб берди.22 февраль. Ўша Сталинграддаги Аленани тушимда кўрдим. У менга олма берди. Мен эса унга … пайтавамни бердим. У олмайман деяпти. Мажбурлаб бераяпман олмаяпти. Жахлим чиқиб: “ма, ол, е ” деб бақираяпман. Шартта уйғониб кетдим. Қарасам пайтавамни девор тирқишига тиқаётган эканман. - 1 – апрель. Кеча қаердандир бир кучук келиб қолди. Ўзим билан ўзим гаплашгандан кўра ит билан гаплашганим яхши деб хурсанд бўлиб кетдим. Бой келдида кулбангни деворларини суваб ол синчи чириб кетаяпти деди. Нима у кулба деб сўрадим. У мени уйимни кўрсатди. Ўзбекчага тушуниб қолган бўлсамда хали анча ўрганишим керак экан. - 10 апрель. Бу ерларда олапар, бўрибосар, қораялоқ исмларини қўйишаркан итларга. Мен эса Рекс деб атадим. Кечаси билан ингичка овози билан хуриб чикди. Онасидан эрта етим қолган шекилли. - 21- май. Кечаси рекс олдимга кириб кўйлагимдан тишлаб ташқарига тортди. Қўйларга ўғри келдимикан. Ташқарида ўғрини пойлаб ётишимга тўғри келди. Уйга киришим билан рекс хуради. Ташқарида ётсам индамайди.
Категория: SeriaL Hikoyalar | Добавил: Admin (25.07.2018)
Просмотров: 35 | Теги: Кулба 8-Кисм. | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar