Вс, 19.08.2018, 20:47
Приветствую Вас, Mexmon

Кулба 7-Кисм...
Қўл ўрнида чўпга ўхшаган нарса. Ўша нарсаси билан чўғ титкилаб ўтирган экан. Қолганлари хам қаради. Қайсидир биттасини кўзи йўқ, яна бирини оғзи йўқ, бирини эса умуман калласи йўқ. Кеча китобда тасвирлангандек ажиналар ўтирганига шубхам қолмади. Биринчи қарагани: “бор уйга кир нарсаларингни олиб чиқ бўлмаса ёниб кетади” – деди. Уйга кираман десам рекс оёғимдан тортади. Уни тепвориб эшикни тутқичини ушлагандим иссиқ туюлди. Очдим гуппиллаб юзимга олов пуркалди. Ўшандаям ичкаридаги нарсаларни олиб чиқаман десам рекс шимимдан ташқарига судрайди. Анави одамлар эса хаммаси туриб олов атрофида айланиб мени ичкарига даъват қилишаяпти. Ичкарида олов кучайиб ташқарига ўрлаяпти. Анавиларни оёқларига қарасам ёшлигимда эшитган эртакларимдагидек оёқ ўрнига туёқ. Тавба булар кимлар дейман. Ичкарига ўзимни ташлайман, рекс ириллаб киргазмайди, уни суриб ташлаб кирай десам оёғимни тишлаб орқага судрайди. Итга кучим етмасди. Қўлим уй бурчагидаги таёққа етди. Кучим борича уни белига солдим. Кейин ичкарига кириш учун эшикни очувдимки олов битта гуппиллаб уриб берди. Ах дедиму йиқилдим. Анавилар тур ўрнингдан уйда нарсаларинг қолиб кетди олиб чиқ деб қийқиришаяпти. Ўрнимдан туриб уйга кираман десам кимдир ёқамдан тортди. Қарасам Рекс. Ириллаб ёқамни қўйиб юбормаяпти. Ёқамни бўшатаман деб орқамга қўл югуртирудим, бор кучи билан тишлади шекилли қўлим қаттиқ оғриди. Ах деб тортиб олдимда жон аччиғида ўрнимдан туриб кетдим. Қўлимдан лата лахта қон оқарди. Бир зумгина ичкарига кириш фикри ёдимдан кўтарилдида анави одамлар томонга қараб қўлимни боғлаб қўйинглар дедим. Лекин …. лекин у томонда хеч ким йўқ эди. Қўлим оғрирди. Мени хеч ит тишламаганди. Итни тишлашини бунақа оғриқли бўлишини билмаган эканман. Қўлимдан қон кетган сари фикрим тиниқлаша бошларди. Атрофга алангласам хеч ким йўқ, хатто оловлари хам йўқ. Аксинча олов ичкарида эди. Лекин эшик олдида рекс туриб олиб менга томон худди бўридай ирилларди. Лекин мени ичкарига кириш фикрим бутунлай сўнгганди. Аксинча рексни оловдан берирок кел деб ўзимга томон чақирдим. Энди ичкарига киришни фойдаси йўқ эди. Нималар бўлганини, нималар қилганимни кимларни кўрганларимни идрок қила бошлаган сари қўрқувдан қалтирардим. Улар кимлар эди, одамлармасдику, қани у махлуқотлар? деб ўйлаб атрофга жавдираган сари азойи баданимга титроқ кирарди. Энди хам қўрқардим, рекс ғажиб ташлаган қўлим вқа бир икки марта тишлари ботган оёғимни оғриғи қўшилиб мисли кўрилмаган азобда эдим. Ақлим ўзимга бўйсунгани сари танамдан мадор қочарди. Қорга қуладим. Рекс олдимга югуриб келди. Энди у рахмдил кўзлари билан менга боқарди. Кейин қаергадир югуриб қоронғилик бағрига сингиб кетди. У йўқолгунча қараб турдимда мажолсиз холда кўзимни юмдим.Кўзимни очганимда бир ёруғ хонада ётардим. Секин бошимни кўтардим. Эшик очилиб бир киши кирди. Ўрнимдан тирсагимга таяниб турдим. Чунки қўлим боғлаб ташланганди. Ўрнимдан тураман десам у киши туришингизга хожат йўқ деб ўзи олдимга келди. Тура олмас хам эканман. Оёғимни хам бинтлаб ташлашибди. Савол назари билан у кишига боқдим. Қисқаси мен охирги пайтда оғриқдан ўзимдан кетиб қолган пайтимда рекс қишлоқ томонга қараб югурган. Қишлоққа етиб боргач кўчадаги одамларга қараб хураверган. Одамлар аввалига итни тош отиб қувишган лекин уни фақатгина бир томонга қараб имлаётганини кўриб очиқроқ жойга чиқиб қарашса узоқдан ёнғин кўринган. Одамлар етиб келишса мен ерда бехуш ётибман. Кулба эса ёнмоқда. Улар амаллаб ёнғинни ўчиришган. Ажабланарлиси шундайки ёнғин фақат кулбани ичида бўлган, ўчириб бўлишганидан кейин қарашса деворлар хўл бўлган. Мени нарсаларим ёнган холос ва яна тахтадан бўлган эшик ёниб кетган. Мен сувга кетаётганда тефал ишламагани учун электр плитага чой қўйганману ўчириш эсимда йўқ чиқиб кетган эканман. Мени бу ерга келтириб дўхтирни чақиришган, дўхтир эса рексни қутурган деб эълон қилибди. Бу тўполон хокимиятга етиб борса хаммаси жойида дейиш учун хатто менга қутурганга қарши ампулани тезкорлик билан топдириб эмлатибди хам. Эртаси куни кулбадан олиб келинган бор будим билан машинани шу ерлик бир одамни уйига қўйиб ўзим таксида уйга кетдим. Уйда ортиқча вахима бўлмаслиги учун оддийроқ бахона тўқиб қўя қолдим. Орадан беш кун ўтиб машинани олиб кетишга келдим. Кулбани яқинига бормадим. Шу бир хафтани ичида қор эриб кетибди. Узоқдан кулбани хамма томонини расмга олдим. Телефоним камерасини сал нарироққа ўрнаштириб вақтли суратга олиш функциясига қўйдимда ўзим югуриб бориб объектив тўғрисига туриб хам расмга тушдим. Охирги усулим билан расмга яхши олган эканман, чунки кейинроқ титкилаганимда ундан олдинги олган расмларимни телефонимдан топа олмадим. Кейин эса балки настройкасини нотўғри қилгандирман деган хаёлда расмларга бошқа эътибор бермадим. Рексни қидирдим. Топа олмадим. Машинамни қўйган хонадон эгасини айтишича уни овчилар отган бўлишлари хам мумкин экан. Чунки мени олиб келишганидан кейин шу қишлоқда бир ит эгасини ғажиб ташлабди деб гап тарқалипти. Уни устига врач хулосасида ит тишлаган деган пункти бўлгани учун хаваскор овчилардан бир нечтаси тўпланиб эртага болаларимизга ташланса нима бўлади деб ўйлаб кулба томонга бориб бир нарсаларни роса отишибди. Мени ишонтириш мақсадида кимларгадир телефон қилиб итни отилган жойини аниқлаштириб берди. Кулба томонга қайтдим. Ичкарига кирмасамда халиги киши айтган томонга ўтдим. Не кўз билан кўрайки у ерда рекс ўлиб ётарди. Йиғлавордим. У мени жинлардан, оловдан, балодан қутқарганди. Мен уни ўлишига йўл қўйиб бериб ўтирибмана. Уни кўмаяпману ўйлаяпман. Бу ит кимники эди, қаердан келиб қолганди, нега мени атрофимда юрди, ёки кулба қўриқчисимикана. Балки кулба балоларидан бошқаларни қўриқлар. Бу кулба нима ўзи. Ичига кирсанг сокин. Лекин сал ақлинг чалғиса тентак қилади. Мен барибир бу жумбоқларни тагига етишим керак. Биринчи жумбоқ: – деворда нега вешалка турмади. Иккинчи жумбоқ: – нега кечаси ялангоёқ ташқарига чиқиб кетавердим. Учинчи жумбоқ: – менга кўринган махлуқлар ва эшитилган овозлар. Тўртинчи жумбоқ: – мана шу мен кўмаётган ит Рекс эди.
Категория: SeriaL Hikoyalar | Добавил: Admin (25.07.2018)
Просмотров: 40 | Теги: Кулба 7-Кисм... | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar