Вт, 21.08.2018, 03:46
Приветствую Вас, Mexmon

Кулба 6-Кисм..
Эрталаб туриб ташқарига чиқсам яна ўша излар. Оёғимга қарасам яланг оёқман. Шимим йиртилган. Рексга қарасам айбдордек мўлтираб турибди. Ёнида мени шимимда бир парча. Демак кечаси ялангоёқ ташқарига чиққанман.У мени шимимдан тортган йиртиб олган. Қизиқ мен қаёққа кетаётган бўлганман. Оёқ излари бу сафар бошқа томонга кетганди. Кийиниб чиқиб оёқ изи бўйлаб бордим. Йигирма метрларда ер роса тепкиланганди. Кейин орқага қайтганди. Орқага оёқ излари бўлибмас, балки ниманидир судраб олиб келингандек йўл бор эди. Демак рекс шу ердан мени судраб келган. Уйга кирдиму хамма нарсамни йиғиштирдим. Уйга кетишга қарор қилиб хамма керакли ва ўзим кўтариб кета оладиган нарсаларимни кичкинароқ сумкачага жойладимда йўлга чиқдим. Машинага ўтиришни фойдаси йуқ, аккумулятор тинчиган. Пиёда йўлга чиқдим. Рекс катта йўлгача мени кузатиб келди. Кейин қанча чақиришимга қарамай қайтиб кетди. Катта йўлга чиқдиму узоқдан кўринган қишлоқ томонга қараб кетавердим. Қишлоққа етиб боргач кўчада юрган одамдан кулба тўғрисида сўрадим. У менга бир қараб қўйдида: “ха уми, бир девонани уйику” – деди. Ўзимга разм солсам, қора титилиб кетган чопон, қора шапка, соқолим ўн кун давомида олинмасдан ўсиб кетган, юзим кирлашган. Гапириш манёврим телбаларча. Савол сўраётганда дудуқланаман. Салкам девона бўлиб қолибман. Айниқса у одамга рахмат айтдимда: “мабодо Рекс мени излаб келса, айтинг мен эртага қайтаман” деганим ортиқча бўлди. Девонани махалла масжидида яшашини билиб уёққа йўл олдим. Кулба хақида девона анчагина маълумот бериши мумкин менга. Сўраб суриштириб девонани масжидга етмасдан топдим. У мени кўрдию ўзи югуриб келди. Уёқ буёғимни ушлаб кўриб кейин бошига қўлини нуқиб бир нарсаларни сўради. Мен уни шартта чеккага бошладимда қўлига ручка ва қоғоз бердим. Савол бердим у жавоб ёзаяпти.Мендан сўраган биринчи нарсаси: “Жинни бўлиб қолмадингми” бўлди. У русча ёзарди. Савол жавоблардан маълум бўлдики кулба атрофига борган одам жинни бўлади. У ерга Америкаликлар дори сепганмиш, баъзида учар тарелкалар хам келиб турармиш. Бу жинни нималар деяпти билмадиму лекин жинни бўлиш тўғрисида айтган гаплари тўғри эди. Мен унга бошидан тартиб билан ёзинг деб қанчалик тушунтирмай мени у ерга қайтиб борма деб огохлантирарди холос. Қизишиб жахлим чиқиб уни бироз жеркиб ташладим. Асабим ўйнаётганди. Қанақа америкалик, қанақа учар тарелка. У ерда бирорта ўлмаганми, балки рухи безовтадир, ёки жинлар бордир деб сўрасам балки шундай хам бўлиши мумкин деб жавоб ёзди. Шу орада бақир чақирларимизга қаердандир иккита милиция формали одам етиб келди. Тавба тез етиб келганлариничи. Қарасам индамасдан келиб мени судраяпти. Қўлингни ол деб бақирдим.Сен кимсан сал мундоқ муомала қилайсанми десам. Ғижиниб юр ичкарида сенга кимлигимни кўрсатаман деди биттаси сўкиниб. Эътибор бермаган эканман масжидни ёнгинасида милиция таянч пункти бор экан. Улар ўша ердан чиқиб келибди. Хонанг иссиқми дедим сенсираб. Иссиқ хам гапми ёндиради деб мени сударгудек ичкарига бошлади. Ичкарига киришим билан кичикроғи ёпишиб кетди. Бу ер Тошкентмаслигини милиция ходимлари низомга амал килиб таништириб ўтирмасдан ишни эплаб қўйишини тушуниб турардим. Улар нарги девонани танишарди. Лекин янги девонани яъни мени калтак остига олишалари аниқ эди. Девона одамни ким хам калтакламайди дейсиз, хеч бўлмаса ижирғаниб ўтасизку олдидан. Совқотиб кетганим учун батарея олдига борволдим. Мени бу дадиллигим уларни янада жахлини чиқарди. Биттаси хезланиб келаётганди хужжатимни чиқардимда дарров кўрсатдим. У бир хужжатимга, бир менга қараб турдида шеригига узатди. “Ўзингникими” – деб сўради. Мен хам сенсираб: “ўқишни биласанми” дедим. У яхшилаб ўқиб расмимни юзимга солиштириб чиқди. “Нима, ишонмаяпсанми, сени олдингга кастюм шимда келсам кейин ишонасан, бунақа абгор одамларни одам ўрнида кўрмайсанда” – дедиму қўлидан хужжатни юлиб олдим. “Унда буёқларда нима қилиб юрибсиз” – деди бу сафар сизлаб. Харқалай мени кимлигим унга етиб борди Хужжатим хам анчагина катта ташкилотники эдида. Уни хайрон бўлаётгани сабабини тушунардим, шунинг учун унга бу томонларга келиш сабабини лўнда қилиб тушунтирдим. Улар гапимни эшитишгач қанақадир ажинакўл тўғрисида гапиришди. Мен уларга хикоя қилиб бераётганимда рекс билан орамиздаги сухбатларни хам айтганим учун мени ўзларича телбага чиқаришди. Бир соатларда мени қўйиб юборишди. Ташқарига чиқиб девонани топа олмадим. Ноилож кулбага қайтдим. Шу ва бошқа кунлари уч кунгача хеч нарса юз бермади. Шу уч кун ичида ўзимга ўзим гапириб юравердим. Интернетдан ажина ва жинлар тўғрисида, аномал ходисалар тўғрисида нима бўлса хаммасини олиб ўқидим. Шу кунлари калламга бир ғоя келиб хайвонга айланган одам тўғрисида юз бетлик ғоя тайёрлаб қўйдим. Хикоя қахрамонини тасвирлаш учун баъзида уларни номларидан гапирар эдим. Рексни “АА ажинама- а- ан” деб қувлаб кулардим. Уйдан аёлим ишхонага тезрок келаркансиз деганига қарамасдан бормадим. Яна бир хафталик “дам олиш”им бор эди. Аёлим алдаб олдига чақириб олаётганини билардим. Тўртинчи куни қарасам сувим қолмапти. Вақт кеч бўлишига қарамай бир километрча наридаги булоққа кетдим. Қайтиб келаяпману анчагина иш қилиб қўйганимни, компютеримда бир нечта қимматли материаллар борлигини ўйлаб хурсанд хуштак чалиб келаяпман. Кулбага яқинлашган сарим ит хуришини эшита бошладим. Қадамимни тезлатдим. Узоқдан кулба кўринди. Кулбани атрофида одамлар юргандек туюлди. Кимдир мени излаб келибдида деган хаёлда тезлашдим. Борсам бир нечта одамчалар кулбани ташқарисида олов ёқиб атрофида жимгина чўғ титкилаб ўтиришарди. Одамчалар деганимни сабаби, улар худди икки ёшли болалардай кичкина эдилар. Яқинлашиб томоқ қирдим. Хеч ким қарамади. Аста ёнларига чўкаман десам рекс югуриб келдида оёғимга ёпишди. Шимимдан торта бошлади. Уни итариб ташладимда гулхан атрофидаги одамларга қарата нимадир дедим эсимда йўқ. Биттаси менга қаради. Унга қараб вужудим титраб кетди. У одам эмас эди. Юзи қоп қораю лекин бурни йўқ эди.
Категория: SeriaL Hikoyalar | Добавил: Admin (25.07.2018)
Просмотров: 40 | Теги: Кулба 6-Кисм.. | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar