Вт, 21.08.2018, 03:45
Приветствую Вас, Mexmon

Кулба 5-Кисм....
Рексни чақирдим. У индамасдан осмонга тикилиб ўтирибди. Яқинроқига бордим. Қарамади. Олдига бордим. Қарамади. Секин оёқим билан туртдим. Қарамади. Қаттиқроқ туртдим. Эътибор бермади. Тепишга қўрқдим. Ичкарига кирдим. Интернет узилиб қолибди. Уйга телефон қилдим. Телефонда антенна йўқ. Атрофимда доим гаплашиб ўтирадиган қарамонларим хам ғойиб бўлганди. Чиндан вахимага туша бошладим. Чунки бу дунёда бир ўзим қолгандек хис қилдим ўзимни. Иссиқ кийиндим, чироқларни ўчириб чиқиб, ташқарига чиқиб машинага ўтирдим. Уйга кетишга қарор қилгандим. Мени ўта даражада сукунат ва ўта даражада қоронғилик қўрқитганди. Машинани қалтираб қалтираб юргизмоқчи бўлаяпман, қани ўт олса. Ташқарига қарагани қўрқаман. Чунки уёқда қоронғулик. Чунки уёқда сукунат. Ўшанда биринчи марта қабрни хис қилдим. Ўшанда биринчи марта ёлғизликни қанчалик дахшатлилигини хис қилдим. Мен булардан қўрқарканман. Ўт олдиравериб аккумуляторни кучсизлантириб қўйдим. Машинада ярим соатча атрофга жавдираб жавдираб қараб ўтирдим. Атроф бироз ўтиб ёриша бошлади.. Уйга телефон қилдим. Уёқдан: “дада, ой тутилганини кўрдингизми” деб қизим бидирлаб кетди. “Худога шукурлар бўлсинким бу ой тутилиши экан” – деб енгил тин олдим, бўлмаса яна калламга ғалати хаёллар кела бошлаганди. Машинадан тушиб уйга томон юрдим. Эшик тагида рекс мени кутиб турибди. Кутиб турибди деганим, мени кўриши билан эшик олдига келди. “Рексжон сал нари тур эшикни очволай” – дедим. Бунга жавобан у эшикка янаям қапишди. Уни сурдим. У менга қараб ириллади. Қўрқиб кетдим. “Туре, мен ичкарига киришим керак, совқотиб кетдим” дедим. У тишларини кўрсатиб менга ириллади. “Оббо бу нимаси бўлди, ишқилиб ой тутилганда бўрига айланиб қолмадимикан, энди нима қиламан”- ўзимга ўзим гапириб рексга отгани таёқ қидира бошладим. Баъзида унга таёқ олиб келишни машқ қилдирардим. Отган таёғимни олиб келмасдию лекин ўша томонга югуриб қўярди. “Мана топдим таёқни, энди сени қандай йўқотишни биламан” – деб таёқни отвордим. “Бироз кут кейинроқ уйга кираверасан” – деди Рекс. “э жиннимисан хозир киришим керак совуқни қара қотиб қоламану”- дедим. Кейин рексга қарадиму қўрқувдан қотиб қолдим. Ахир…. ахир Рекс гапиргандида, қалтираб қалтираб уни юзига яқин келдим. Йўқ у гапирмаганди. “Жинни бўлиш мумкин, лекин овоз қаердан келди.Ўзим билан ўзим гаплашиб тентак бўлаяпман шекилли”. Кейин сал нарироқ бордимда атайин: “Рексжон хов Рексжон уйга кирит” – дедим. Хозир ўша холатимни эсласам на кулишни ва на йиғлашни биламан. Одам итгаям гапирадими дейман. Бир томондан шу итда бир катта сир бор деб ўйлардим. Шунинг учун унга қаттиқ гапиргим келмасди. Шу саккиз кун ичида мени яқин ўртоғимга айланганди. Ўн дақиқалар ит менга ириллаб, мен унга телбаларча гапириб ўтирдик. Кейин рекс эшикни олдидан кетди. Ичкарига қўрқа писа кирдим. Дарров чироқни ёқдим. Мен ичкарида кимдир бор деган хаёлда киргандим. Лекин у ерда хеч ким йўқ эди. Хамма нарса жойида, фақат….. вешалка пастга тушиб ётарди. Вешалка билан бир тўп девор ўпирилиб тушганди. Ўзимни доим қўрқмас деб ўйлаб юрардим. Чунки ёшлигим қишлоқда, айнан қабристонни тўғрисида жойлашган хонадонда ўтган эди. Эсимни таниганимдан қабристондаги қабрлар устида “яшин топалоқ” ўйнаб, очиқ мозорлардан ўрикларни териб еб юриб катта бўлгандик. Биз учун қабрларда ётган ўликлар тирик инсонлардай эди, ўшани учун улардан қўрқмасдик. Янги олиб келинган маййитни эгалари қўйиб кетгач тепасига бориб салом бериб “яхши ётибсизми бува” деб қўярдик. Лекин бу ерда негадир мени вахм боса бошлади, шу билан бирга жахлим чиқа бошлади. Сумкамда бир шиша ароқ бор эди. Ичмасдим. Уни хар хил дезинфекцион холатларга олиб келгандим. Ароқни шартта очдимда бўғзидан кўтардим. Биринчи хўпламдаёқ бурнимдан чиқди. Бурним қаттиқ ачишди. Йўталиб йўталиб яна кўтардим. Бу сафар беш олти қултум ича олдим. Ичим қизиди. Кўзим вешалкага тушдида: “сенга шу керакми, ол” дедимда вешалкани хонани у четига улоқтирдим. “балки деворингга мих қоқаётганим учун жахлинг чиқаётгандир, кимсан қаердасан” – деб бақирдим. Эшик очилди. Рекс биринчи марта ичкарига кириб келди. “ха келдингми ўтир дедим бурчакни кўрсатиб” – кейин унга бир парча гўшт ташладим. “Сен биласан бу ерда нима бўлаётганини, ёки нима бўлганини” – дедим рексга қўлимни нуқиб. Телефон жиринглади. Астрономия иститутидаги бир танишим экан. У менга ой тутилганини кўрганимни сўради. Мен эса кўрганимни лекин бу ерда бошқа бир нарсалар бўлаётганини айтдим. Хаммасини айтдим. У роса бўкибсизку ичмасдизку деди. Хўп эртага гаплашамиз деди. Аблах, айтганимга ишонмади. Ундан кейин яна бир дўстимга қўнғироқ қилдим. Гапни аста секин бошладим. Унга вақтинг бўлса кел дедим. Адресни айтгандим. Эртага бораман деди. У хам ишонмади гапимга. Интернетга кирдим. Онлайн дўстларимга бир иккитасига айтдим. Улар хам ишонишмади. Хаммага дардимни айта айта ухлаб қолибман.
Категория: SeriaL Hikoyalar | Добавил: Admin (25.07.2018)
Просмотров: 30 | Теги: Кулба 5-Кисм.... | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar