Вт, 21.08.2018, 03:45
Приветствую Вас, Mexmon

Кулба 3-Кисм..
У бир нималар деб ғулдирарди. Қўлимни қўйвормасди. Шартта қўлимни тортдимда эшикни очаман десам йўлимни тўсди. Нима гаплигини сўрадим. У ғулдирарди холос. Шунда соқовлигини тушундим.Оёғим совуққотиб кетганди. Нари сурдимда ичкари кириб пайпоғимни кийим иссиқроқ кийиниб чиқдим. Ичкарига таклиф қилсам кирмади. Ташқарида гаплашишга тўғри келди. Гаплашиш деганда мен савол бераман у калласини қимирлатади холос. Бир неча берган саволларимдан маълуми шуки бу ерга кириб бўлмас экан. Мен бу ерда илгари хам яшаганимни айтдим. Кўзи ола кула бўлиб қарадида қўлини силтаб нари кетди. Орқасидан етиб олиб уни анча тинчлантиришимга тўғри келди. Секин тирсагидан олиб кулба томон бошладим. Уни мажбурлаб ичкарига киритдим. У каравотга мен пастга ўтирдик. У атрофга аланглаб нуқул вешалкам томонга қарайверади. Шунда вешалка бир неча марта тушиб кетганини лекин уни қайтадан қоқиб қўйганимни айтдим. У ўрнидан сакраб туриб кетди. У кўп ўтирмади. Тездагина кетиб қолди. Лекин у билан чала ярим сухбатимдан шу маълум бўлдики бу ерда яшаш жуда хавфли. У нуқул қўли билан бир катта ва бир кичик нарсаларни кўрсатарди холос. У бир тентаклиги маълум эди. Кетганидан кейин уни қўлига ручка бериб ёзиб тушунтиришини сўрамаганим алам қилди. Ўтириб ўйландим. Бу ер жинлар макони эмасмикан, ёки бирорта аномал зонамикан. Мен олим одамман хар нарсаларга ишонавермасдим, лекин шу билан диний билимим хам етарли эди. Шунинг учун жинлар борлигига ишонардим. Уларга зарар етказилмаса улар хам зарар етказмаслигини билардим. Тефалга чой қўйдим. Менга энг ёқадигани печкадаги ўтин жуда кам сарфланарди, лекин зўр иситарди. Шундоққина зовур ёқалаб тут дарахти тизилиб кетганди. Ўтиндан муаммо йўқ эди. Ташқарига чиқдим. Хаво зўру лекин кайфият йўқ эди. Рекс югуриб келди. Атрофга разм сола бошладим. Қизиқ, кулба атрофидаги қор сарғимтир эди. Кулбани орқа томонидаги тепаликка чиқиб қарадим. Кулбани беш юз метрлар атрофидаги қор худди шундай кўринди кўзимга. Тепалик томонга қараб юрдим.Хақиқатан хам беш юз метрлардан сўнг қор оқарди. Энди горизонталига юра бошладим. Қорни сариқлиги билан оқлиги чегараси яққол бир чизиқ бўлиб кетган экан. Совқотгунча юрдим. Аниқлаганим кулбани квадрат атрофида қор сариқ эди. Орқага қайтдим. Бу ерда хақиқатан хам бир нарса бор эди. Ўйлай ўйлай охирига етолмасдим. Нега ўтган сафарлар келганимда бу нарсаларни сезмаган эканман. Яхшилаб ўйласам аввалги сафарлар хам бунақа майда ходисалар бўлган экан лекин сезмаган эканман. Бир марта кулба ёнидаги сувда чўмилаётганида кимдир оёғидан сув тагига тортгандек бўлганди, ўшанда мен буни электр токини нол фазасини шу яқиндан олганимизни сабаб қилиб олгандим. Хақиқатан хам электрга сим фақат бир фазага тортиб келиниб нулевойини шундоққина кулба олдига арматура қоқиб ўшандан олинган эди. Кейинги сафар эса шимим ёниб кетган эди. Бу ходисани эса шим печкага яқин осилганидан қизиб кетибди деб ўйлаганман. Қизиқ эди бу холат, хам қўрқинчли. Агар ит билан соқов қўрқитмаганида асло қўрқмасдим. Ўйлаб ўйлаб овқатландим, компютерни ёқиб бир нарсалар ёздим. Кечгача иш билан чалғиганим учун бу ходиса бироз эсимдан чиқди. Исириқ тутатаман, хонани тозалайман, рексга овқат бераман, классикани паст қилиб қўйиб олганман. Кулбага озгина файз кирди шекилли, қўрқинчлилиги йўқолди назаримда. Рексни ичкарига хам судраб олиб кира олмадим. Шунинг учун ортиқча кўрпа тўшаклардан унга эшигимни тагига уй қилиб бердим. Қишни куни эмасми кун бирпасда ўтиб кеч кира бошлади. Аскарларни формаси иссиқ бўлгани учун қора шапкам билан ўшани кийдим. Болтани белга осдим. Лекин болта унча керак бўлмади, сабаби тутни тагида шундоқ хам ўтинбоп новдалари роса кўп экан териб олиб келдим. Эшикни олдига келиб чарчаб кетганимдан ўтинни ерга туширдим. Оғир юк кўтарганлар билса агар елкангизда оғир юк бўлса уни ерга қўйиш учун у билан биргаликда ўтириб кейин елкани орқа томонидан аста қўйиб юборсангиз ерга тушади. Мен хам шундай қилдим. Ўтинни қўйиб юбориб томга кўзим тушди. Не кўз билан кўрайки рекс шифер билан томни ўртасида энкайиб қараб турарди. Бир титраб кетдим. Совуқ тер чиқиб кетди. Кулбани учтагина шифери бор эди холос.
Категория: SeriaL Hikoyalar | Добавил: Admin (25.07.2018)
Просмотров: 44 | Теги: Кулба 3-Кисм.. | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar