Вт, 21.08.2018, 03:44
Приветствую Вас, Mexmon

Кулба 2-Кисм...
Орадан бир неча ой ўтгач йўлим яна ўша қишлоқ томон тушди. Қайтишда эса атайлабдан шу кулба томонга юрдим. Эшикни очишим билан кўзим рахматномамга тушди. Мен қандай илган бўлсам хамон ўшандай осилиб турарди. Фақатгина бир чети озгина қимтилган эди. Ўша куни у ерда тунадимда эрталаб уйга қайтдим. Қайтаётганда энг яқин қишлоқдаги уйга кириб кулба хақида сўрадим. Айтишларича кулбани эгаси йўқ экан. Кулбага бир йил ичида беш олти марта бордим. Бахорда, ёзда ва кузда бориб, мана яна қишда уёққа кетаяпман. Бу сафар бир икки кун эмас, нақд йигирма кун туриш учун кетаяпман. Бахонада кулбани эгаси кимлигини хам аниқлаб оламан. Озиқ овқатимни ва кўрпа тўшагимни машинага юклаб кулбага кечки бешларга етиб келдим. Қиш вақти бўлгани учун атрофга тез қоронғилик чўкди. Электр токи борлиги учун компютеримни хам олволган эдим. Шу йигирма кун давомида бир неча мақолалар ёзиш мақсадим эди аслида. Кулбага нарсаларимни олиб кирдим. Жойлаштирдим. Хаммаёқни тозалаб ўзимга тефалда чой қўйиб дамлагунимча ярим кечаси бўлиб кетди. Чой ичиб ўтирсам ташқарида шитир шитир овоз эшитилди. Чиқдим. Атроф қоп қоронғи. Уни устига гуппилатиб қор ёғаяпти. Ичкаридалигимда машинамни устини бутунлай қор қоплабди. Яхшилаб қарасам сал нарида бир ит юрибди. Харқалай шерик бўлади деб хурсанд бўлдимда ичкаридан нон олиб чиқдим. Хамма исмлар билан айтиб чақириб кўрдим. Навбат рекс исмига келганда югуриб келди. Демак рекс экан оти деб ўйладим. Нонни олдига ташладим. Энди ичкарига кирмокчи бўлсам ит йўлимни тўсди. “э қоче” – дедимда ичкарига йўл олдим. Кирсам эндигина деворга қоққан вешалкам тушиб кетибди. “Кийимларим оғирлик қилган бўлса керакда” – деган ўйда яна қайтадан қоқдим. Ташқарини чироғини ёқиб, ичкариникини ўчирдим. Шу онда каравотимда кимдир ётганини кўрдим. Чироқни ёқсам хеч ким йўқ, кўрпачам шундай кўринган экан. Ухлагани ётдим. Эрталаб турсам яна вешалка тушиб кетибди. Ажабо ахир уни қаттиқ қилиб қоққандиму. Янада қаттиқроқ қилиб қоқдим.Ташқарига чиқдим. Совуқ сувда бет- қўлимни ювиб қаддимни кўтарсам оёқ изларига кўзим тушди. Янги ёққан қорда оёқ излари пайдо бўлибди. Ёнида итни излари. Энг ажабланарли икки холат бор эди: бири оёқ излари эшигимни тагидан бошланган бўлса иккинчиси у ялангоёқ излар эди. Бир ғалати бўлдимда оёқ излари бўйлаб кета бошладим. Баъзи жойларда оёқ излари итники билан чаплашиб кетган эди. Кулбадан йигирма метрлар наридаги зовургача излар бўйлаб бордим. У ерда кечаги ит рекс зовурни нариги томонига қараб ўтирарди. Менга қараб хам қўймади. Тездагина кулбага қайтдимда бу ходисага ечим қидира бошладим. Ахир оёқ излари мени эшигим тагидан бошланиб зовурда тугагандида. Шунда ўнг оёғим ачишгандек бўлди. Қарасам трикомни ўнг пастки томони йиртилган экан. Энг дахшатлиси мен ялангоёқ эдим. Кечқурун совуққотиб қолмай деган мақсадда икки қават пайпоқ кийиб олгандим. Пайпоқлар эса сал нарироқда тушиб ётган вешалкада эди. Сакраб туриб кетдим. Ўзи бир хонагина бўлсада кимдир борга ўхшади. Хонада каравотдан бошқа нарса йўқ эди шоша пиша каравот тагига қарадим. Хеч ким йўқ эди. Лекин ботиний туйғуим меники бўлмаган жойга келиб қолганимни англатарди. Қанчалик кулгили бўлмасин бунақа пайтда қўлланиладиган қилиқни қилдим. Ташқарига чиқдим. Эшикни аста очиб: “Ассалом алайкум хонадон эгаси” дедим. Ичкарига кирдим. хеч ким йўқ бўлсада: “шу хонадонингизда йигирма кун яшаб туришимга рухсат берсангиз” – дедим. Жавоб йўқ. Йўқ бўладиямда ахир жиннига ўхшаб ўзимга ўзим гапирганимдан кейин. Вешалкани жойига қоқдим. Чой ичиб ўтиргандим ташқарида ит хурди. Югуриб чиқдим. Эшикни очиб қарасам бир кимса менга қараб турибди. “Ассалом алайкум” – дейишим билан оёғимга қараббир нималар деб ғудурлади. Кейин мени шартта қўлимдан тортиб ташқарида чиқардида эшикни қаттиқ ёпди. Қўрқиб кетганимдан нима гаплигини сўрадим.
Категория: SeriaL Hikoyalar | Добавил: Admin (25.07.2018)
Просмотров: 42 | Теги: Кулба 2-Кисм... | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar