Вт, 21.08.2018, 03:44
Приветствую Вас, Mexmon

Жодугар
Жодугар Бу вокея Россиянинг чекка кишлокларида булган. Бу ерда тез тез кизлар йукола бошлаган. Кишлокдан кузикорин тергани кетган кизлар изига кайтмасди. Бора бора 1 йил ичида 8 та киз йуколади. Ота оналар вахимага тушиб кечга умуман кучага чикмай куйишади. Махаллий полициячи келиб хеч нарса аниклолмайди. Кизларни хатто саватиям топилмайди. Ердаям йук осмондаям йук. Орада киш келиб хамма ёк тинчланади. Эрта бахорда кудукдан сув олишга чиккан кизларни яна йуколаётгани хакида совук хабар таркалади. Энди улар кироликка хат ёзишиб махсус изловчи сурашади. Андрей исмли махсус хизматчи ярим тунда хеч ким йугида кишлокка кириб келади. Уни кишлокка кираверишдаги кора кийимдаги гузал аёл эътиборини тортади. У аёл йигитга каттик тикилиб турарди. Одатда бу вактда кизлар кучада юришмайдилар! Андрей кишлок атрофини урганиб чикади, шубхали нарса йук. Лекин уни урмон ичидаги кулба эътиборини тортади. У ерда ким яшашини сураганида кишлокдаги одамлар у ерда гиёхлар билан даволовчи табиб борлигини айтишади. Хизматчи у аёлни кузата бошлайди. Узокдан дурбин оркали караб туради, аёл кулида саватда дон билан чикади ва кушларга хайвонларга беради. Кейин бирдан тухтаб коладида шарт бурилиб хизматчига карайди. Андрей куркиб кетади. Чунки бу кишлокка кираверишдаги учратган кора кийимдаги аёл эди! У аник Андрейга караб тургандек негадир у жилмайгандек булади. Орадаги масофа жуда каттаку нега аёл Андрейни кура оляпти, бу жуда шубхали эди. Андрей кишлокдаги бакувват кишилардан махсус группа тузади. Аёл бир хафтада бир махаллий бозорга чикаркан. Уша кунни мулжаллаб Андрей группа билан куролланиб уни уйига йул олади. Дасьлаб уйда хар хил боши олинган кушлар хайвонлар ва куланса хидни сезишади. Сунгра подвал эшигини куришади. Эшикни очиб пастга тушишади у ерда шунчалик хушбуй хид таркалиб турардики, одамни бошини айланиб кетарди. Ертула уртасида катта сандик булиб сандикни очишолмайди, лекин сандик жойидан кучгандек эди. Улар 6 киши бир илож клиб сандикни суришади. У ерни белкурак билан ковлашади. Чукурликдан аввал бир кизнинг кули куринади. Кейин узи, шу билан барча йуколган кизларнинг улиги изма из чикиб келади. Улар тезлик билан аёлни кулга олиш учун буйрук чикаришади. Хамма одамларнинг кучи билан аёл кулга туширилади. Аёл жуда бакувват булиб уни кулга тушириш осон кечмайди. Судда уни ёши 100 дан ошганлиги аникланади. Уйи атрофида тинтув утказилганда куп одамларнинг скелети чикади. Демак аёл улардан кандайдир килиб ёшариш элексирини ажратиб олган экан. Аёл бу сирни айтмайди, узи билан олиб кетади. Уни улим жазосига хукм килишган.
Категория: Qo'rqinchli Voqealar | Добавил: Admin (25.07.2018)
Просмотров: 32 | Теги: жодугар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar