Вт, 21.08.2018, 03:46
Приветствую Вас, Mexmon

Жин урнашган уй
Мактабни битириб тикувчилик цехида урганишга катнай бошладим. Орамизда 3 та катта ёшли аёллар бор колгани кизлар эдик. Битта опани исмлари Матлуба опа эди. Жуда чевар бу опа кимдир хафа булиб дардини айтса кушилиб роса йигларди. Уни кунгли бушлигидан роса кулардик. Бир гал иккаламиз ош пиширадиган булдик. Уша аёлни гапга солдим, сабабини айтиб берганида тугриси куркиб колдим. Уни айтишича у ёшлигида роса кувнок киз булган экан. 18 ёшга киргач уйларига узок кариндошдан совчи келибди. Матлуба опа йигит билан куришгач маъкул келиб туй булган. Уйлари якинида эса эскириб кетган кабристон бор экан. Лекин у ерга одамлар аллакачон кумилмай куйилгани учун аста секин пахта далага айлантиришаётган экан. Бир куни келинчак сув ичгани ошхонага борибди. Кишлок жой чирок купинча кечкурун учириб куйиларкан. _Сув эшикдан кирган жойда турарди. Хомиладорлигимни охирги ойлари эрим Россияга ишлагани кетганди дейди Матлуба опа _шундок сув олиш учун кружкани олганимни биламан ошхона турида турган кайнонамга кузим тушди. Кайнонам тескари караганча ниманидир китирлатиб чайнаётганда ухшарди. Бу овозни чайнашам деб булмайди, хайвондек чалпилаттиб еярди. Бир пайт оркамдан фонар ёруги кела бошлади, кайнонамни овози эшитилди. Кайнонам оркамдан келаётган экан. Мен жуда куркиб кетдим, чунки ичкаридаги кишиниям кайнонам деб уйладимда. Лекин у аслида ок румол ташлаган нимадир эди. Бурилиб менга каради, мен у махлукка караб котиб колгандим, фонар мендан утиб аёлга тушди, кузлари совук ялтиради, кейин йуколиб кетди. Юрагим тухтаб колай деди. Кайнонам бирдан хаммасини тушунди чоги козонни корасига кириб сувга чайиб ичирди. Бир оз йенгилладим. Эртасига УЗИга тушдим, бола соглом дейишди. Хотиржам булдим. Индинига уйдан чикиб ишларимни килиб юравердим, кайнонам чикай демасди. Бир пайт молхонага борсам кайнонам осилиб турарди. Ерга утириб колдим, кулим билан ерни уриб бакира бошладим. Хамма йигилди. Кайнонамни ечиб олишдида узи касалиди деб кумиб келишди. Эрлари хали етиб келмаган лекин билет сотиб олибди. Бу орада кизалоклари тугилибди. Уйларига кайнакаси оиласи билан кучиб келибди. Шунда хам бу мавхум вокеялар тухтамаскан. Чакалок билан уйга кайтиб келишгач бир куни тунда уй ичида кимдир юра бошлабди. Устига кора чопон бошига ок румол ташлаган экан. Уларни айланиб утиб шкафга бориб, шкаф эшикларини очибди. Нималарнидир олиб кайтиб чикиб кетибди. Бу холат бир неча марта такрорлангач, кизалок канакадир касалликка чалиниб 2 кун ичида улган экан. Бечора кизимни кийимларини ечганимда баданида бармоклар тирноклар изиям бор эди дейди Матлуба опа йиглаб.Аввалига уни узини айбдор санашибди, кейин у кайта кайта шу вокеяларни айтавергач уз холига куйишибди. Хужайини келгунича эсдан огиб колишига озгина колган келинчакни эри узи билан шахарга олиб кетибди. Бироз пул ишлашгач янги уй сотиб олишмокчи булишибди. Уйни ха деганда сотишолмагач давлат хисобига утказиб у ердан йул тушадиган булибдию улар янги уй сотиб олишган. Уйларини жойидан йул тушган купинча уша йулда авариялар содир буларкан.
Категория: Qo'rqinchli Voqealar | Добавил: Admin (25.07.2018)
Просмотров: 33 | Теги: Жин урнашган уй | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar