Вт, 21.08.2018, 03:43
Приветствую Вас, Mexmon

Жин ажиналар
Жин ажиналар одам камрок яшайдиган жойларни узларига макон килишади. Айникса чулу биёбонлар ташландик уйлар уларнинг севимли маконидир. Чулда учратганлар хакида куплаб вокеялар эшитганмиз. Келинг бугун сизлар билан ушбу вокеаларни уртоклашсак 1. 15 ёшлардаги Ойнисанинг опаси кушни кишлокка келин булиб тушади. Ойниса опасиникига мехмонга бориб кайтишда бироз кеч колади. Кишлок орасида катта дала биёбон булиб одамлар кундузиям юришга куркишарди! Йулда кайтишда гира шира кун тушган вактда катта туй базм устидан чикиб колади. Ойниса туйда утириб овкатланган чой ичади роса раксга тушади. Сунгра чунтакларига тулдириб ширинликлар солиб олиб уйига келади. Онаси ва бувисига туйда булганини уйнаганини ва уларгаям ширинликлар олиб келганини айтиб дастурхонга чунтагидаги нарсаларни тукади. Караса тош куй кумалокчалари. Кизни бир томонга огзи кийшайиб кузиям гилайрок булиб колганди. Уни муллага укитишади, мулла бу туймас жин базмилигини канча тушунтирмасин киз туйда булганман деб туриб олади. Орадан бироз утиб киз кучли харорат кутарилиши натижасида оламдан утади. 2. Бир чупон амаки чул буйлаб уйига кайтаётганди, йулда кузичокнинг маъраши эшитилади. Караса коп кора кузичок утлаб юрибди. Бу аник чупонлардан ажралиб колибди менинг насибам экан деб кузичокни кулига олиб эшагига ортиб олади. Ора сира кузичокни силаб барра кузи деб эркалайверади.. Кузичок эса тинмай маъраб борар бора бора маъраш урнига барррааааа кккууууззззииии дея бошлайди. Чупон аввалига куркиб кетади. Энди кузичокнинг овози аник тиник барра кузи деяётганди!!! Чупон калима кайтариб кузичокни йул четига улоктириб юборади ва тез тез кета бошлайди. Кузичок эса тинмай маъраб кишлок бошлангунича чупонга эргашиб келади, кишлокка кираверишда колиб кетади. 3. Икки солдат чулдаги наряд вактида узокдан бир киз келаётганини куришади. Киз якинлашган сари у юрибмас липиллаб келаётганга ухшарди (бу вокея тунда содир булган) Сочлари шамолда учаётгандек келаётган нарса солдатлардан 15 кадамча нарида котиб колади. Сунг канакадир узига чорлашни бошлайди. Солдат йигитлар халигача бу вокея сабабини билгани йук экан, улар киз томонга боришади лекин йигитлардан бири калима кайтаришни бошлайди. Ерда утириб дуо укиркан киз муаллак котиб тураверарди. Тонгга якин киз хавога сингиб кетади. Тонгда йигитлар уша киз турган жойга боришса катта илоннинг изи колган экан
Категория: Qo'rqinchli Voqealar | Добавил: Admin (25.07.2018)
Просмотров: 29 | Теги: Жин ажиналар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar