Вс, 19.08.2018, 20:46
Приветствую Вас, Mexmon

Ушанда энди янги квартира олиб кучиб келгандик
Ушанда энди янги квартира олиб кучиб келгандик. Бир куришимдан менга ёкмади, гурсиз квартира экан. Канакадир сирли мавхум эди. Кизалогим билан 3 хонада ёлгиз колардик, эрим ишдан кечикиб келарди купинча. Ётокхонамиз тугрисида эски катта ойнали шкаф булиб чикиш йулида турарди, эшикни очган захотингиз аксингизга кузиз тушарди. Бир куни эшикни кия очик колдириб ухлаб колдим. Хужайиним хали ишдан келмаганди, коридорда кадам товуши эшитилиб свет ёнди. Мен аввалига каттик ухлаб колибманку эрим келганини билмай колибман деб уйладим, кута бошладим. Йук хеч ким йук эди. Ярим соатча утиб эрим ишдан келди!! Дахшат коридор светини ким ёкди, курка бошладим. Эртаси куниям шу холат кайталанди. Бир куни тунда уйгониб карасам эшикдан эркак киши караб турибди! Мен хайрон колдим ким булиши мумкин, айланиб урнимдан тургунимча йуколиб колди. КУзимга куринди деб уйлаб юрдим. Кизиги у хар доим тунги 11 30 ларда куринарди кузимга. Уйда одам булса куринмасди, лекин ёлгиз колсак куринарди. Бир марта уни аник тиник курдим, кора куйлак кулранг шимда сочи саргиш кузи кук рус одам эди. Узи куриняптию ойнада акси куринмасди. Ёстигим остидаги пичокни унга оитб юбордим. Канчалар дахшатга тушганимни тасвирлаб беролмайман. Хужайинимга айтсам устимдан куларди. Квартирамиз эгаси келди, унга гап орасида бу хакида айтдим. У менга эрини расмини курсатди, расмдаги одам худди мен курган киши эди. Аникланишич у уйида улиб колган, хеч ким билан гаплашолмаган экан. Мендан олдин квартирасида турган кизам идишлари синганидан шу одам куринганидан топшириб кетган экан. Аёл церковга борди, канакадир шамлар келтириб ёкди, шунда хам уша рух кезаверарди. Онам Узбекистондан келадиган булди. У киши келиб куръон тиловат килардилар, уша рух йуколиб кетди.
Категория: Qo'rqinchli Voqealar | Добавил: Admin (25.07.2018)
Просмотров: 31 | Теги: Ушанда энди янги квартира олиб кучи | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar