Вс, 19.08.2018, 20:47
Приветствую Вас, Mexmon

Сирли болакай
Украинанинг чекка кишлокларида бир томони урмонга туташган жойда бир аёл киз фарзанд куради. Кизга Марина деб исм беради. Кизалок бошкаларга ухшамас усгани сари хунуклашиб борарди. У балогат ёшига етади лекин хеч ким уни кулини сурамасди. Бу орада 2 жахон уруши бошланади. Бечора кизни хамма мазах килгани учун у одамлардан узини олиб кочар тунда урмондан утин териб келарди. У бир гал урмонда яраланган солдатни учратади. Тун булгани учун уни уз уйига ёрдам беришга келтиради. Тонг отгач курсаки солдат душман тараф немец йигит экан. Кизни унга рахми келиб одамгарчилик юзасидан йигитга ёрдамлашади. Улар бу орада бир бирларини севиб коладилар ва яширинча никохдан утиб яшай бошлашади. Кишлок ахли у уйида кимнидир саклаётганини билиб колишади, кузатишади. Улар душман йигитга эрга текканликларини аниклаган куни йигитни келиб улдирмокчи булишади. Маринани йигитга рахми келиб уни яширинча йул билан кочириб юборади.Бироз утиб у угил фарзанд куради. Болакай отасига тортган келишган йигитча булиб уса бошлайди. Лекин кишлок ахлида фашистни боласи деган туйгу уйгониб болани болалар кучада курса уриб тепкилаб кетишарди. Онаси доим уни жонига оро кириб боласини химоя киларди. Бир гал онаси узокрокка кетгач болалар болакайни кува бошлашади. Бола жон холатда урмонга кочади. Болалар хам уни кувадилар, шу билан бола йуколади. Она уйга кайтиб болани кидиради, кечалари урмондан кидиради. Боласини дардида куйиб йиглаб касалликка чалинади ва оламдан утади. У улими олдидан кишлок ахлини каргайди, чунки бола айбдормас. У ота онасини гунохи учун жавоб бермайдику. Шу вокея буладию 2 йил утиб кишлокдан ака ука болалар йуколади. Улар топилмайди, орадан 4 йил утиб яна бир бола урмон ичига кирадию кайтиб чикмайди. Уша болани йукотиб юборган болалар эса хар хил фожея окибатида улиб кетишади. Бу вокея кишлок ахлини дахшатга солади. Уларнинг купчилиги бошка жойларга кучиб кетадилар. Орадан яна бир канча вактлар утади, болалар йуколиши камаяди. 2011 йилда бир оила уша кишлокка мехмонга келишади. Уларнинг 10 ёшда кизалоги 7 ёшдаги угиллари бор эди. Болалар урмон ичига кириб уйнаб юришарди. Бирданига уларнинг кузи юзларини яшириб йиглаб утирган болага тушади. Бола устида замонавиймас эски даврдагидек кийиниб олганди. Улар боладан нега йиглаётганини сурашади. Бола туриб югуриб кетади, кейин яна утириб йигларди. Опа укалар кизикиб уни изидан боришади. У урмон ичига болаларни олиб боради, у ерда бир тепалик бор булиб тепалик ичи уй экан. Буни немецлар куришган булиб бу хакида хеч ким билмасди. Болакай уларни уша ерга бошлаб киради. Улар киришгач телефонида антенна йуколади. Кишлок ахли яна саросимага тушиб мехмон болаларни кидиришади. У ердан ичкаридан ташкарига овоз чикмасди. Киз телефон фонарини ёкиб эшикни топади чикмокчи булишади, лекин эшик кулф эди. Улар 1 кун шу ерда колишади. Тонг отади, ёруг ичкаригаям тушади. Шунда улар карсаки бир неча болаларнинг скелетлари ётибди. Шунча вактгача уларни бошлаб келган бола уларга караб утираверади гапирмайди. Улар болага мехрибонлик килишади яхши гапиришади. Шунда болани кузларидан ёш окади ва бу ердан кетолмаётганини айтади. Кизча бироз куч кувватга эга учун эшикни очишга интилади, хуллас замонавий аппаратуралар ёрдамида кизнинг ота онаси ва махсус группа бу яширин бункерни топадилар. Болаларни чикаришади. Улар колган суякларниям олиб кабристонда кумиб юборишади. Аслида болакайнинг рухи эркин булолмай уни суякларини топиб кумишлари учун болаларни шу ерга бошлаб келаркан. Шу билан болалар йуколиши бархам топади.
Категория: Qo'rqinchli Voqealar | Добавил: Admin (25.07.2018)
Просмотров: 27 | Теги: Сирли болакай | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar