Ср, 22.01.2020, 13:28
Voybu.Net
Приветствую Вас Mexmon | RSS
Loading...

Меню сайта
Категории раздела
Har - Xil Real Voqealar [323]
SeriaL Hikoyalar [20]
Qo'rqinchli Voqealar [451]
Qiziqarli Voqealar [2]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 271
Мини-чат
Статистика


Шифохона.....!
Ярим бехуш кампир, кўзлари ёшланиб чолига мўлтираб ётибди. Чолнинг эса халовати йўқ, бир туриб кампирини оёқларини уқалайди, бир келиб қўлларини. Умидлари сўнаётган чол, тақдир олдида кучсиз эканлигини хис этиб, кампир олдига бемажол чўкади. Кўзларига қараб, қўлларини ушлаганча сўзлайди: -Сочларинг хаммаси оппоқ эканлигини, қара, бугун кўрдим. Уларнинг хар бир толасида мени айбим хам, мени қувончим хам, ва бахтим хам нур сочиб турибди. Бу нурли онларгача етиб келдик, нималарни кўрдик, нималардан ўтдик, нурли оппоқ пайтгача бирга келдик. Юзларингдаги ажинни тобинг қочгунгача сезмаган эканман. Мен учун сен хамиша гўзал бўлгансан. Хозир ажинларинг касалликдек, сени олиб кетаётган дарддек кўринмоқда. Уларнинг хар бир қатида менинг айбим, менинг қувончим ва менинг бахтим хам сингиб кетганини сезаман. Кўзларинг ним ёшга тўлибди... Шу пайтгача йиғлатгандирман, шу пайтгача кўзингдан дув- дув ёш оққандир... қара, сезмаган эканман, ахамият бермабманми? Кўзларинг нурини олган ўзимдир, улардаги ёшларда менинг айбим, менинг қувончим ва менинг бахтим йилтираётгандир. . . Атрофдагилар бизга қараб, "Ёши хам етган, нима хам йўқотишарди?"- деб ахамият беришмайди. Аслида, иккимизда қанча умр бор, қанча кунлар, қанча бахор, қанча қишлар бор. Иккимизда хаммасидан кўп хотиралар, хаммасидан кўп айб, қувонч ва бахт бор. Хаммасидан кўп сабр ва матонатчи... Мухаббат ёшларники дейишади...ахмоқлар а? Сен билан менга ярашсинда, ахир хаммасидан кўп мухаббат хам сен билан мендаку. Сен билан барчасини йиғиб келдим, иккимиз кўтарган юкни сенсиз қанча хам кўтараркинман? Бир кунда иккимиз кетсак деб гапирмагандим, ўйламаган эканман.. Хозир сени сочларинг, юзингдаги ажинларинг, нурсиз кўзларингдаги ёшларга қараб, хаётимдаги энг азиз инсоним эканлигингни янада сезмоқдаман. Шунча чидам ва бардош...мен хам кетгунча етмадими? Шошиб кетяпсан, "Яхши яшабди"- деб одамлар хитоб қилиб кетишаётганида, тобутинг олдида мункиллаб, эгилиб, юм-юм йиғлаб боравераман..... Охирига келганида айбларим, қувончим ва бахтимни хам кўтара олмайман- тобутингни кўтаришга мажолим хам етмай, йўл-йўлакай қўлма-қўл кетаётган тобутинг олдига келиб, юзимни босиб, уни силаб-сийпалаб, йиғлаб-йиғлаб олавераман... Юзларимдан дув- дув айбларим,қувончларим ва бахтим хам тўкилиб бораверади. Мозорда чидолмасам керак. Чунки тирик кўзларим ўнгида ўз фарзандларимиз хамма айбларим, қувончим ва бахтим устига тупроқ тортишади... Шунисига чидолмайман...! BU HAQIQIY MUHABAT EDI.... SEVGAN INSONIMIZGA UMRIMIZI OHRIGACHA SODIQ VA MEXRIBON BO'LAYLIK.....
Категория: Qo'rqinchli Voqealar | Добавил: Admin (25.12.2019)
Просмотров: 13 | Теги: Шифохона.....! | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Reklama
Copyright MyCorp © 2020