Вт, 21.08.2018, 03:46
Приветствую Вас, Mexmon

Нафисанинг хикояси.
Нафисанинг хикояси. Бу вокея 4 синфда укиб юрганимда булган. Мактабда дарсликлар етишмагани боис дугоналаримиз билан битта китобни алмашиб укир эдик. Кишлок жой булгани боис ховлилар катта уйлар ораси анча узокда жойлашган. Мен кечга китоб оламан деб дугонамникига йул олдим. Изимдан онамнинг намозшомда ёлгиз юрмагин кизим деганига парвоям килмадим. Изимдан укамни юборган экан бор кет деб урушиб бердим. Уйга кириб кетди. Узим дугонамникига бориб китобларни олдим, йулда анхор устидан тадиган куприк бор эди. Уша куприкдан утаётсам гингирлаган овоз эшитдим. Энгашиб карасам сувда кизлар утирибди. Пастга уларни ёнига айланиб тушдим, карасам 5 6 та киз сочлари ёйилган жудаям чиройли эди, канакадир кушикни хиргойи килишарди. Уларни ёнига утирдиму бошкасини эслолмайман. Кузимни очсам шифохонада эканман. ОНам ёнимда утирибди ва булган вокеяни айтиб берди. Мен кечикаверганимга онам укамни дадамга ташлаб мени кидириб дугонамникига борган, дугонам эса мени аллакачон уйга кетганимни айтибди. У ва уни ойиси онам мени кидира бошлашган. Шунда дугонам ой ёругида куприк остида сочилиб ётган китобларни куриб колибди ва онамга курсатишган. Пастга тушишганида мени бошим ёрилган юз кузларим тирналган холда топишган. Куркиб кетган онам шифохонага элтган. У ёрда ренген килишиб кулим хам синганини айтиб гипс куйиб куйишган экан. 1 ойча шифохонада даволандим. Хозир умуман ёлгиз юрмайман. Сув буйигаку кундузиям боришга куркаман. Ёш болаларни хеч качон ёлгиз кучада юришига йул куйманг.
Категория: Qo'rqinchli Voqealar | Добавил: Admin (25.07.2018)
Просмотров: 18 | Теги: Нафисанинг хикояси. | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar