. Менга бу вокеани «Дамас» машинаси хайдовчиси хикоя килиб берганди - Qo'rqinchli Voqealar - Xikoyalar - Voybu.Net Shou Biznes Olami - www.Voybu.net | Молодежный Портал
Voybu.Net
Вт, 28.01.2020, 17:33
ГлавнаяРегистрацияВход Приветствую Вас Mexmon | RSS

Меню сайта

Категории раздела
Har - Xil Real Voqealar [323]
SeriaL Hikoyalar [20]
Qo'rqinchli Voqealar [451]
Qiziqarli Voqealar [2]

Мини-чат

Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 272

Статистика

Онлайн всего: 7
Гостей: 7
Пользователей: 0


Менга бу вокеани «Дамас» машинаси хайдовчиси хикоя килиб берганди
Менга бу вокеани «Дамас» машинаси хайдовчиси хикоя килиб берганди. -Сой бекатида йуловчиларни кутиб турган эдим. Бошдан-оёк оппок кийинган бир аёл ёнимга якинлашиб суради. - Корабурага борасизми? - Ха уша ёкка бораман -жавоб килдим унга. -Жилаверайлик, булмаса вактим зикрок. Йулдан одамлар чикиб колишар -деди аел. -Турт кишига тулайман десангиз жилавераман. -Майли агар йулдан хеч ким чикмаса тулайман. Машинани ут олдирдим. Аёл орка уриндикка жойлашиб олди. Оппок румолга ураниб олгани учун юзини яхши куриб булмади. Харкалай ок юзли, унг лунжида холи бор жувон эди. Машинани дала йулдан хайдаб бораётганимда коронгу тушай деб колганди. Шу пайт бир туп хашарчи кизлар кул кутариб колишди. Бизни Бутакорага ташлаб куйинг, тога. Ун кишимиз. Йулимиз тескари экан -жавоб килдим уларга. -Корабурага кетяпмиз. - Ундай булса уша ёкка борадиган битта кизимиз бор, ола кетинглар. Бошига дурранитангиб ураган киз ичкарига муралаб, аёл кишини утирганига кузи тушди-ю, унинг ёнбошига чикиб утирди. Ок румолли аёл худди мудраб бораётгандай бошини куйи солиб утиргани учун янги чиккан йуловчига кайрилиб караб хам куймади.Гира-шира коронги туша бошлаганда, Корабурага кириб бордик. Йуловчи киз кишлокка кираверишда машинани тухтатишимни суради. У машинадан тушиши билан йул четида турган йигит унинг каршисига юрди. -Э, хайрият келдингми? Сени интизор булиб кутиб тургандик. Кора тунли йигит кафтини куксига куйди-да менга куллук килди. Машинани урнидан жилдираётиб, орка уриндикдаги аёлга суз котдим: - Сиз каерда тушасиз, опа? Йуловчи жавоб бермагач, оркага угирилдим-у, сочим тикка булай деди. Шахардан утирган аёл урнида хеч ким йук эди. Хам куркиб, хам таажжубланиб пастга тушдим. Кора тунли йигит савол назари билан юзимга бокди. -Ха, ака? Синглим йул кирани бермадими? -Берди. Шахардан битта йуловчи аёлни олиб келаётгандим, шу жойга келганда гойиб болиб колди. Биронтасини тушганини курмадизми? -Йук курмадим. Юз тузилиши канака эди? -Яхширок эътибор бермабман. Харкалай ок юзли, унг яногида холи борга ухшаганди. -Худди бизни аямизку?!- таажжубда елка кисди кора тунли йигит. -Онамиз огир ётибдилар. Синглимиз билан рози–ризолик сурашиб олай деб куз тикиб ётгандирлар. Шу пайт ховли ичкарисидан йиги овози эшитилди. Кора тунли йигитнинг кузларига ёш калкиди. -Демак, сизни онамизнинг рухи бошлаб келибди-да. Узр ака,- дея уйи томон югуриб кетди. Шу жойда серрайиб туриб колдим. «Кизим рози-ризолик сурашга улгуриб колсин деб» деб мени бу ерга она рухи бошлаб келган эканда...
Категория: Qo'rqinchli Voqealar | Добавил: Admin (25.12.2019)
Просмотров: 15 | Теги: Менга бу вокеани «Дамас» машинаси х | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Login:
Parol:

Поиск

Друзья сайта

Copyright MyCorp © 2020