Вт, 21.08.2018, 03:46
Приветствую Вас, Mexmon

Лашкарлар
Лашкарлар Бир вактлар лаънатга учраган лашкарлар бор булиб улар каерда кимга куринса уша одам тирик колмайди ёки шол булиб колади дейишади. Бу хакида куплаб вокеялар эшитганмиз. 1. Бир аёл пахта тературиб иссиги чикиб далани ичида ухлаб колади. Атрофдаги аёллар уни кидириб топишганида хамма жойи моматалок худи отлар тепиб улдирганга ухшарди! 2. Бир кушнимиз кун коронгу булганида тандирда нон ёпиб учок олдида куп уймалашиб юрарди. Кариялар кул устида кечкурун ажина утиради деб бекорга айтишмайдилар. Уша аёл бир куни нон ёпгач узидан узи оёк кули ишламай гапиролмай колади. Хавотирланган оила аъзолари докторга курсатишади аник ташхис йук! Кейин муллага олиб боришганида мулла аёлни лашкарлар босиб кетган, бир куй олиб келинглар, жон урнига жон булар, агар куй 1 хафтани ичида улмаса аёлдан умидингизни узинглар дейди. Битта куйни жонлик килиб куйишади, лекин куй семириб кетади. Охир окибат аёл бир огиз гапиролмай емай ичмай дунёдан утди. 3. Бир 5 ёшлардаги киз отаси билан тог ичида юрган экан. Кун кеч кириб коронгу туша бошлайди, улар кайтиш йулини йукотади. Отаси пастга тушиб йулни кузатаман деса бир узокдан жуда куп куй кузилар отлар ута бошлайди. Хайвонлар жуда жуда куп булиб шунчалик тез харакат килардики уни курган одам хайвонлар юрибмас учиб кетяяпти деб уйлаши аник эди! Киз кузичоклардан бирини ушламокчи булиб пастга тушаман деса отаси тушма эшикни кулфла деб бакиради. Отаси эса турган жойидан кимирлай олмасди. Лекин кафтини дуога очиб нималарнидир укиб турарди. Аста секин хайвонлар сони камайиб боради. Сунгра отаси зурга судралиб келиб эшикни очиб ичкарига киради. Оёгини очиб караса оёклари кум кук туёк излари эди. ТОнгача улар шу ерда кутишади. Оркадан келаётган шофер йигитлардан бири машинани бошкариб уларни уйигача кузатиб куяди. Чунки отаси машина хайдай олмасди. Уйга келибок муллаларни чакириб халкка куй суйиб таркатишади. Лекин уша киши 3 4 ой оёкка туролмай колади. Хозир хам бироз чулокланиб юраркан.
Категория: Qo'rqinchli Voqealar | Добавил: Admin (25.07.2018)
Просмотров: 25 | Теги: Лашкарлар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar