Кабристондаги кампир
(Диманинг кундалигидан) 1990 йилда ота онам ажрашишди. Уша вактда 12 ёшда эдим. Онам шахарга кетди, у билан кетишга кунмадим. Отам билан колдим. Мен 9 синфда укиётганимда отам канакадир аёлни уйимизга бошлаб келди.Шу билан у аёл келишолмади ва мен онамни олдига шахарга кетдим. Мактабдан тезда перевод килиб беришди. Укиш бошланди. Бу ерда хаёт кизик эди. Кечкурунлари айланишга чикардик. Онамнинг кариндошлари шу ерда яшагани учун кариндошларим мехмонга келиб турардилар. Бир галги кечки сайрдан уйга кайтарканман соат 8-9 лар эди чамаси оркамдан бир кампирнинг йигламсираб ёрдам сураганини эшитдим. Бурилиб карасам бир кампир огир сумкасини кутаролмай турарди. (Уйимиздан 200 метрча узоклида шахар кабристони бор) Углим ёрдам беролмайсанми еш утгани сари юк кутаролмай коларкансан деди. Унга ёрдамга шошилдим. Сумканинг огирлиги ярим килоям чикмасди. Ичимдан жжахлим чиксада лекин худди сехрлангандек кампирнинг изидан йулга тушдим. Биз кабристонга кирдик.Кабрлар оралаб кета бошладик. У менга тинмасдан гузалликда танхо невараси хакида гапириб борарди. Сени таништирайми неварам билан деди у нихоят.Мен куркдим,биз бир кабр олдида тухтадик.-Йук рахмат дедим кампирга бошка сафар танишаман. Хозир онам уйда кутяпти дедим мен. Кампир кулимдаги сумкани олди ва секин овозда деди Бор сени Света кутяпти.Онамни исми Света булгани учун хайрон колиб сурадим, сиз ойимни каердан танийсиз? - Жуда яхши танийман, углим, боракол хали яна учрашамиз сен билан деди менга. Мен шарт бурилиб уйга караб югурдим. Хаёлимда кампир оркамдан келаётгандек бутун баданим жимирлаб келарди. Уйга келиб онамга бу учрашув хакида айтиб бердим. Онам кучага ёлгиз чикишимни таъкиклаб куйди. Орадан 1 хафта утиб якшанба куни тонгда онам мени уйготди. Юр опамни кабрини утлардан тозалаймиз деди у. Мени холам борлигини билмаган эканман. Кабристонга боргунимизча онам эгизаги хакида сузлаб берди. Холам хам онамга бир томчи сувдек ухшаш булган экан. Онам турмушга чиккач опасиям бир йигит билан севишган туйлари булишига озгина колганда йигит туйни тухтатиб бошка кизни севиб колганини айтган ва улар бошка шахарга кетишган экан. Бечора холам анча вактгача стресс холатида юрган. Уша вактда уларнинг бувиси караган. Мени бувим эса аллакачон дунёдан утган экан. Бувижон бозордан келса ваннада холамни кон томирлари кесилган ва улган холатда топган экан. Уша вокеяни курган кампир шу ондаёк оламдан утган. Уларнинг кабри бир бирларига якин кумилган экан. Биз кабристонга келиб утлардан тозалай бошладик. Мен кабртошдаги кампир утган хафта курган кампирнинг уззидек эди. Онамга хеч нарса демадим. Лекин энди хар гал бир даста гул билан бувижонни кабрига тез тез келиб тураман.
Категория: Qo'rqinchli Voqealar | Добавил: Admin (27.12.2019)
Просмотров: 135 | Теги: Кабристондаги кампир | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
close