Вт, 21.08.2018, 03:44
Приветствую Вас, Mexmon

Бу вокеяни бир киши хикоя килиб берганди.
Бу вокеяни бир киши хикоя килиб берганди. Ушанда акам икковимиз уйланмаган йигитлар эик. Кишлок жойларда туйлар ховлиларда буларди, у кишлокдан бу кишлокка пиёда катнаб юрардик. Уйимизни олдида аммам келин булиб тушган ховлиси роса катта, гилослари шигил хосил киларди. Ховли буйи 1 метрча келадиган деворлар билан уралганди. Ярим тун, туйдан кайтяпмиз. Бир пайт карасак аммамни ховлисида гилос тагида одамларнинг аникроги аёлларнинг доира чалаётгани каттик каттик гапираётгани эшитилди. Тухтаб колдик, акам деворга якинрок бориб каради лекин гилос шохлари ичкарини курсатишга унчалик йул бермасди. Акам девор ошмокчи булганди негадир ички куч билан уни тухтатдим. (утмокчи булганига сабаб аммам бизларсиз хеч нарса утказмасди, асосан бизлар утин ёриб ёрдам берардикда). -Куйинг уйга кетайлик, майли утказаверсин бизсизам дедим. Чарчаганимиз учун томошани давом эттирмай уйга кайтдик. Уйга келсак хамма ухлаб ётибди! ОНамни секин тургизиб аммамникидаги байрам хакида айтдик. Онам аввал ранглари окариб кетди, сунгра кариндошларам бормикан деб суради, мен йук курмадим лекин кушниларимиз утирган экан дедим. Онам майли ётаверингларчи эрталаб сурайман ишга бориб дедилар. Биз ухладик лекин онамни уша куни ухламаганини сездим, куръон тиловат килиб чикдилар. Эрталабгача алак жалак куркинчли тушлар куриб лабларимга учук ташиб кетибди. Эртанги кун хам доимгидек бошланди, укишга кетдик. Лекин кайтишда аммамникидан чикаётган дуппили кишиларни куриб хайрон булиб колдим. Уйларига киришда юрагим бетламай уйга кайтдим. Чунки аммамни кари кайнотаси кузи кур кайнонаси бор эди, шулардан бирига нимадир булган деб уйладим. Лекин ён кушнимизни йулда учратдим у аммамни кичик угли катта угли билан гилос тагида уйнаб утирганини укасига анр едираман деб бурнига анор доналари кириб кетганини хеч ким ёрдам беролмаганини айтганида курка бошладим. Углининг бурнидаги анор доналари нафас йулига тушиб колган ва уша захотиёт жон берганди. Ушанда уйлари олдидаги базм жинлар базми эканлигини тушундим, Отам кучага тунда юришимизга йул куймади. Энг кизиги уша тунда кайнонаси гилосни тагида кимдир уйнаяпти одамлар бор келин деган экан, лекин аммам гапларига эътибор бермаган эканлар. Хозир у гилосларни чопиб ташлашган
Категория: Qo'rqinchli Voqealar | Добавил: Admin (25.07.2018)
Просмотров: 29 | Теги: Бу вокеяни бир киши хикоя килиб бер | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar