Вс, 19.08.2018, 20:46
Приветствую Вас, Mexmon

Borilar soqmogi Davomi......
Davomi....... Ваҳималиги, бу дарага яқин жойларда ҳам кишилар илон ва бўриларга дуч келишган. – Чорак аср муқаддам худди шу жойда илк маротаба бўри кўрганмиз, – деди теводоқлик Эшпўлат ака Бўриев. – Ўшанда ҳамқишлоғим Холиқул ака билан доривор гиёҳларни йиғишга чиққандик. Икковимизда икки эшак. Оқчўққининг пастидаги Абан текислигида ёлғизоёқ йўлдан ҳангома қилиб кетаяпмиз... Муюлишдан ўтганда бир катта қашқирга тўғри келиб қолдик. Юрагим увишиб, тепа сочим тикка бўлиб кетди. Эшакларимиз тошдек қотиб қолди. Ҳамроҳим тажрибали табиб, кўпни кўрган Холиқул ака сўйлоқ тишли маҳлуққа қараб шундай деди: – Ассалому алайкум, Бўри ака! Яхшимисиз?! Нигоҳларимиз тўқнашди. Кутилмаган меҳмон бизга йўлни бўшатиб бериб, Гўрдара томонга югуриб кетди. Мана саломнинг қудрати, ана яхши сўзнинг оқибати. Ундан кейин ҳам уч бор уларга овлоқ адирлар бағрида дуч келдик. Доимо уларга яхши сўз отдим. Нима бўлса ҳам ҳар сафар бўрига рўбарў бўлгач, ишларим ўнгидан келаверди... Чириштепада ҳам бўрилар юрадиган йўл бор, деб айтганди отам. Йигитлик чоғимда оқ эшагимиз бўларди. Ҳар куни тоғдан ўтин олиб келардим. Бир куни ўтин йиғишдан кечроқ қайтдим. Йўл олис, юк оғир эди. Ногаҳон эшак юришдан таққа тўхтади. Қанча уринмай, бақириб- чақирмай, уни жойидан жилдириб бўлмади. Қора терга тушиб кетибман, шундоқ олдинга қарасам, қоронғуликда иккита ёруғ нуқта ярақлаб кўринди. Бу бўрининг кўзлари экан. Қўрқдим, жуда қўрқдим, бироздан сўнг ўзимга келгач, чопонимни эшагимнинг бошига ёпдим. Ўтинларни тушириб, арқонни узун қилиб судраб, бўрилар сўқмоғидан ўтиб олдим. Бўри деганлари арқондан қўрқишини эслаганим қўл келган эди, ўшанда.
Категория: Qo'rqinchli Voqealar | Добавил: Admin (25.07.2018)
Просмотров: 23 | Теги: Borilar soqmogi Davomi...... | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar