Вт, 21.08.2018, 03:44
Приветствую Вас, Mexmon

Бир бувининг хикояси
Илоннинг угли. Узининг каттикуллиги ва шавкатсизлиги билан ном таратган Худоёрхон даврида подшох хузурига бир йигит келиб шохдан кизлар учун соликни бекор килинишини каттик талаб килади. Ким бундай таклиф билан келса боши танасидан жудо килинишини буюрадиган шох бирдан юмшаб рози эканлигини айтади. Йигит кетгач шохнинг ранги узгариб колади. Мулозимлар вокея сабабини сурашганида Курмадиларингми йигитнинг елкасида илон бор эди дейди! Хуллас Худоёрхон йигитни назоратга олишни уни суриштиришларини талаб килади. Йигитнинг отаси карвонбоши булган булиб хозир кари уйда савдо билан шугулланишини айтишади. Карвонбошининг яна 3 фарзанди булиб булар бошка хотинидан эди. Карвонбоши сухбатига кура биринчи хотинини дарада карвондагилар дам олгани тухташганда учратган экан. -Ушанда сув ичида турган гузал аёлни куриб хайрон колдим. Сочлари копа юзлари оппок гузал киз менга кулиб куйдида менга бирор кийимлик совга килолмайсизми деди. Хушим бошимдан учиб энг икмматбахо кийимларни унга совга килдим. У мени анчадан бери танишини айтганида хайрон булдим. Сунг унга менга турмушга чикишини сурадим. Рози булди. Уйга кайтдик. Орадан 1 йил утиб угилчамиз тугилди. Хотинимдан барча аёллар кавм кариндошлар куркишарди. Факатгина мен уни каттик севардим, у мени зимдан кузатар бирорта аёлни никохимга олишимга йул куймасди. (У вактда бой кишиларни куп хотинлари булган) Бир куни уйимизга илон ургатувчилар келишди ва хотинимни кузатиб уни илон дейишди. Мен хайрон эдим. У менга аёлимга шур ковурдок пиширишимни ва тунда хамма эшикларни кулфлаб ётишимизни шунда хотинимни кузатишимни айтишди. Мен айтганидек килдим. Тун ярмидан утганда вишиллаган овоздан уйгониб кетдим. Карасам хотиним кора илонга айланиб ташкарига чикиш учун тешик кидирарди! Уша куни индамай ухладим. Эртасига унга бу хакида айтдим ва ундан ажралишимиз кераклигини айтдим. Аёлим рози булди, углимга гамхурлик килишим кераклигини тайинлади. Мен уни уша дара йулига олиб бориб сунгги марта хайрлашдим. Шу шу углим усиб катта булди. Лекин одамларнинг айтишича жахли чикса икки елкасидан кора илон чикаркан. Уша йигит кейинчалик халокат натижасида улган, ундан эса фарзанд колмаган. Уни кумишганда кейинги куникабри устида катта илон улиб ётгани хакида анчагача одамлар сузлаб юришган экан.Ким билсин балким у онаси булгандир.....
Категория: Qo'rqinchli Voqealar | Добавил: Admin (25.07.2018)
Просмотров: 22 | Теги: Бир бувининг хикояси | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar