Вт, 21.08.2018, 03:46
Приветствую Вас, Mexmon

Ажина момолар
Ажина момолар Мактабда укиб юрган даврларимиз эди. Мен 3 синф биздан бир ёш кичик Баходир деган кушнимиз бор эди. Чаккон уз тенгдошларига нисбатан гавдалирок эди. КУпинча мактабга кетишда бирга йулимиз тушиб коларди. Уша вокея булган куниям у опаси билан папкасини кутариб чикди. Куз хазонрезги вакти эди. Бугун куйларингни далага чикарасанми? суради улар мендан Билмадим бувимларникида ис чикараётгандик уша ёкка кетсам керак дедим. Биз уша куни мехмонга кетдик. Кеч тушганда кайтдик. Термезда купинча чанг шамол афгон шамоли булади. КУм шамол хамма жойни тузон килиб юборади. Уша куни шу хаво тушдан кейин бошланганди. Эрталабам тинмаганди. Тонгда турсам йиги овозини эшитдим. Баходирни онаси вой болам деб йиглаяпти экан. Галати ахволга тушдим, кизик нима булди экан. Уйга келсам онам дадам кетиб булишибди, бир зум утмай онам уйга кайтди. Бахордирнинг дахшатли улими хакида айтиб берди. Кечгача куйларини очик далада утлатган Баходир (рахматли) куйларни дарвозадан киргизиб юбориб узи далага кайтиб кетган. Урок олиб ут урган, сунгра утни кутариб кайтаверишда дала четида бир момо сарик сочларини ёйиб тараб утирган экан. Бизда унака сарик сочли момони узи йук Баходирни кузига бошка бир кушнимиз булиб куринган ва ёнига борган Дурди момо нима киляпсиз? Аёл тухтамасдан сочини тараб ора орада канакадир хириллаган овоз чикараркан. Баходир шундагина тушуниб етган у оддий аёл эмас. Югуриб уйига кайтган утлари далада колиб кетган. Уйга келгач ранги окариб онасига шу булган нарсаларни узук юлук айтган. Балким у кампир унга теккандир куркитгандир. Овкат хам емасдан урнига чузилган. Онаси эса тонг отсин муллага укитаман деган. Лекин уша кечаси Баходир хириллаб кимдир бугаётгандек овоз чикарган ва узилган. Шу вокеядан кейин яна 2 киши шу тахлит улим топди. Яна улар бир бирига якин кушнилар эди. Ювадиган кишини айтишича улганлар баданида от туёклари изиям бормиш. Охири Тожикистонлик мулла келган экан шу жойларни айланиб чикиб бу жойларда аввал бозор булганини кейин бозор ичида отликлар келиб бегунох одамларни улдириб кетганини айтди. Кейин одамлар бозорга келмай куйишган расталар бушаб ётаверган, хамма киришга куркккан. Бир оз утиб кабристонга айланган экан. Собик иттифок даврида пиллачилик ва пахтачилкка каттик ахамият берилиб кабристондаги эски кабрлар усти текисланиб тут пахта экилган. Орадан яна куп вакт утиб ёш оилаларга тутзордан жой ажратиб берилган ва куп оилалар кучиб келган. Биз хам уйимизда кудук казиганимизда аввал суяклар кейин тангалар чикканди. Мулла хар йили албатта улганлар рухига ис чикариб туринглар болаларни ёлгиз кучага куйманглар деди. Хозир хар йили бахорда худойи килинади. Пул йигилиб куй суйилади ва халкка таркатилади.
Категория: Qo'rqinchli Voqealar | Добавил: Admin (25.07.2018)
Просмотров: 24 | Теги: Ажина момолар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar