Shukr qiling...

Нексияда кетиб турган киши
олдидан катта тезликда Малибу
минган бир киши ўтиб кетибди.
“Эҳҳҳ, қани энди менда ҳам
Малибум бўлса”-дебди. Қараса
йўлни четида бир оддийроқ
одам Тикосини юрғиза олмай
уриниб ётган экан. Нексиялик
одам “Худога шукр, Нексия
бўлсада юриб турибди”-деб
шукр қилиб йўлида давом
этибди. Тикоси бузулган одам
бир амаллаб Тикони юрғизиб
минаркан, ҳозиргина ўтиб
кетган Нексияни ортидан хавас
қилиб қолибди: ”қани эди мани
ҳам битта Нексиям бўлса”...шу
заҳоти кўзи йўлни четида
боғичига бир қанча юк ортиб
олиб, баландликга
велосепедини базўр ҳайдаб
чиқаётган кишига кўзи тушиб:
“Худога шукур, тўхтаб-тўхтаб
юрсада Тиком бор, великда
мана бундай қийналганим
йўғу”-деб шукр қилиб йўлида
давом этибди. Велосепед
минган одам қийналиб
қийналиб чиқаркан,
ёнгинасидан унга лой сачратиб
ўтган Тикога қараб: “эҳ
қанийди битта эски бўлсада
Тиком бўлса, шу
шайтонаравани улоқитириб
юборардим”- деб кетиб туриб,
қўлларида иккита катта сумка
кўтарган пиёдага кўзи
тушибдию: “ Алҳамдулиллаҳ,
пиёда эмасман, мана бундай
пиёда юриб сумка кўтариш
қандай қийина”- деб ўтиб
кетибди. Пиёда ғиззилаб олиб
кетаётган велосепед орқасида
чуқур уф тортиб қараб: “Жин
урсин, битта велик олишгаям
пулим йўға, қанчалар
бахтсизмана”- деб, нолиб
кетиб туриб кўзи йўл четида
оёқлари тиззасидан кесилган,
қўллари шол тиланчига
тушибди...”Аллоҳим, кечир ман
ношукур бандангни, берган қўл
оёғинга шукур, ўз оёғим билан
юргизиб қўйганингга шукр” –
деб, тиланчига яқинлашибди.
Тиланчи тўхтамай нималар деб
пичирларди. Пиёда уни яқинига
келиб уни гапларига қулоқ
тутибди. Тиланчи бир зайлда:-
Алҳамдулиллаҳ, халиям
тирикман, Алҳамдулиллаҳ,
кўзларим кўра олади,
алҳамдулиллаҳ, қулоқларим
эшита олади....Алҳамдулиллаҳ
қабрдамасман, деб
пичирларди....Шу ҳарфларни
ёзишга қўл берган, шу гапларни
ўйлашга ақл берган Аллоҳга
чексиз ҳамду санолар бўлсин!
Шу ҳарфларни сизга ўқишни
насиб этган шу онларга ҳамду
сано айтинг, қолганларга ҳам
тарқатинг, токи ношукурлик
қилиб ўзимизда боридан
нолимайлик!

Категория: Har - Xil Real Voqealar | Добавил: Admin (21.12.2019)
Просмотров: 69 | Теги: Shukr qiling... | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
close