Чт, 13.12.2018, 13:40
Приветствую Вас, Mexmon

18:47
Sevgi Istirobi seriali bosh rol ijrochilaridan biri Amir haqida!
Турк сериаллари ихлосмандларининг “севимли рўйхати”ни яна биттага кўпайтирган “Севги изтироби” сериали ўз қаҳрамонлари билан томошабинларнинг кўнглидан жой олиб улгургани аниқ. Улардан бири жавобсиз севгига дуч келган салбий қаҳрамон Амир роли...
2015 йил режиссёрлар Хилол Сарал ва Экин Пандир турк актёри Каан Урганджиоглуни “Севги изтироби” драмасига таклиф этишади. Каан ролини шу қадар маҳорат билан ишончли ўйнаганки, гўё Амир ҳаётда бордек таассурот қолдиради... — Кино оламига қандай келиб қолгансиз?
— Оилавий дўстимиз Демет Акбар “Караоглан” сериали бош қаҳрамонига мени тавсия қилган, бари шундан бошланди. Сўнг актёрлик ҳаётим мазмунига айланди. Сўнг Мармара университетининг иқтисодиёт факультети талабаси бўлдим. Лекин ҳам ўқиб, ҳам “Лаънатланган йўл” сериалида суратга тушишни давом эттирганман.
— Мақсадингиз машҳурликми?
— Йўқ! Машҳур ва таниқли бўлиш мутлақо қизиқ эмас. Мен учун муҳими роль ўйнаш, бундан завқ оламан. Актёрлик ҳеч қайси касбга ўхшамайди. Боиси актёрликнинг формуласи йўқ.
— Кўзлаган маррангиз бордир?
— Аниқ маррам йўқ, беш йилдан кейин нима бўлиши номаълум. Боиси орзулар доим ҳам ушалавермайди. Шу боис олдимга мақсад қўйиб яшамайман. Ролим, ижроимга аввало ўзим ишонаман, сўнг қолганларни ишонтиришга интиламан, холос.
— Хонадониннгизга киришингиз билан қиладиган ишингиз?
— Биринчи қиладиган ишим қаҳва дамлаш. Уй бўйлаб тараладиган қаҳва иси мен учун муҳим. Қулай ўриндиғим бор, унга ўтирганча мусиқа тинглайман. Асосий вақтимни айнан уйимда ўтказаман.
— Томошабинда кучли нафрат уйғониши сизни чўчитмадими?
— Қаҳрамоним Амир севган инсонига озор беради, муҳаббати йўлига ғов бўлади. Шундай бўлса-да, аёл томошабинлар Амирни яхши кўриб қолди. Назаримда, аёллар ортга чекинмайдиган, журъатли эркакларни ҳурмат қилишади. Амир эса айни шу жиҳатларга эга. У Ниҳонга доим руҳий тазйиқ ўтказади. Сценарий муаллифининг таъбири билан айтсам, Амир одам психологиясини жуда яхши билади ва ҳукмини ўтказа олади. — Ролга тайёрланиш қийин кечмаганми?
— Ролга тайёрланиш асносида Амирнинг кўпгина гапларини google орқали излаб, изоҳ топишга уринганман.
Категория: Yangiliklar Foto | Просмотров: 593 | Добавил: Admin | Теги: Sevgi Istirobi seriali bosh rol ijr | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar