VOYBU.NET
BIRINCHI MUSIQIY!
Контакты ГлавнаяMузыкаКлипыНовостиФотогалереяСтихиМобильная версия

12:28
ТЎЙЛАРИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Бир-бирингизга мос бўйингиз,
Бугун ушалди орзуингиз,
Келин-куёвсиз, сиз иккингиз,
Тўйларингиз муборак бўлсин!

Ота-онангиз бахт тилайди,
Бахт-саодатни ёр сўрайди,
Қош-кўзингизга жим қарайди,
Тўйларингиз муборак бўлсин!

Ҳамма ҳавасда шодон кўзи,
Кулгуга тўла бахтдан юзи,
Ҳар бир меҳмоннинг табрик сўзи,
Тўйларингиз муборак бўлсин!

Хонадонингиз жим турмасин,
Чақалоқ йиғлаб тинч бермасин,
Бешикда ўғил-қиз ўйнасин,
Тўйларингиз муборак бўлсин!

Ўзбекка тўйлар қилиш одат,
Орзусида бор бахт-саодат,
Бир-бирингиздан кетмас омад,
Тўйларингиз муборак бўлсин!

Топганингизга тўй қилингиз,
Яйрашиб ўйнаб ё кулингиз,
Шеърни Умиддан деб билингиз,
Тўйларингиз муборак бўлсин!

Келин-куёвлар тўй муборак,
Қўшиқ қора кўз бўй муборак,
Хонадон тўри уй муборак,
Тўйларингиз муборак бўлсин!

УМИДЖАҲОН Мамаджанов шеъри
Мурожаат учун тел:
+998 93 189-99-28 +998 94 219-91-13
Категория: Tabrik | Просмотров: 32 | Добавил: Admin | Теги: ТЎЙЛАРИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
VOYBU.NET
Меню сайта
Статистика

Вход на сайт
Login:
Parol:
Copyright © 2013 VOYBU.NET Все права защищены.VOYBU GROUP
VOYBU.NETМузыкаКлипыНовостиФотогалерея
Код
%
Сделать бесплатный сайт с uCoz