VOYBU.NET
BIRINCHI MUSIQIY!
Контакты ГлавнаяMузыкаКлипыНовостиФотогалереяСтихиМобильная версия

13:05
МУҲАББАТ СЕН ЙИҒЛАМА!
Бир юракдан бошқасига кўчсалар,
Севдим дея ҳой-ҳавасга учсалар,
Манзилга етмайин армон қучсалар,
Муҳаббат, сен асло йиғлама!

Ёлғонига ишонтириб ёш дилни,
Ранжитиб қўйсалар нозик кўнгилни,
Асролмасалар ишқ боғида гулни,
Муҳаббат, сен асло йиғлама!

Ошиқ учун бедор ўтади ҳар тун,
Висол илинжида йиғлаб бағри хун,
Мажнунлар ҳолига кулсалар бу кун,
Муҳаббат, сен асло йиғлама!

Кутарлар ошиқлар дардини ютиб,
О, умр кетмасин кутиш-ла ўтиб,
Баъзилар ваъдасин қўйса унутиб,
Муҳаббат, сен асло йиғлама!

УМИДЖАҲОН Мамаджанов шеъри
Категория: Sevgi | Просмотров: 41 | Добавил: Admin | Теги: МУҲАББАТ СЕН ЙИҒЛАМА! | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
VOYBU.NET
Меню сайта
Статистика

Вход на сайт
Login:
Parol:
Copyright © 2013 VOYBU.NET Все права защищены.VOYBU GROUP
VOYBU.NETМузыкаКлипыНовостиФотогалерея
Код
%
Сделать бесплатный сайт с uCoz