VOYBU.NET
BIRINCHI MUSIQIY!
Контакты ГлавнаяMузыкаКлипыНовостиФотогалереяСтихиМобильная версия

12:34
КЕЛДИМ МАНА
Сен узоқ кутсанг, келмасмидим,
Чин севсанг, қадринг билмасмидим,
Назаримга ҳеч, илмасмидим,
“Келсангиз”, дединг, келдим мана.

Мени севдинг, кўнглимни билмай,
Мени дединг, бошқани демай,
Юрагинг йиғламасин тинмай,
Келсангиз”, дединг, келдим мана.

Кутиб яшадинг, орзу қилиб,
Хаёл дардида, дилни тилиб,
Қайдадир, кутганингни билиб,
“Келсангиз”, дединг, келдим мана.

Кут дедим-у, қўйдим куттириб,
Ўз-ўзингни, мен унуттириб,
Қалбингга ғам-ғусса юттириб,
Келсангиз”, дединг, келдим мана.

Менсиз яшадинг, мени кутиб,
Энди, ғам-аламни унутгин.
Шеърий гулдастанг, олдим тутиб,
Энди менинг, гулдастам тутгин.

“Келсангиз”, дединг, келдим мана.

УМИДЖАҲОН Мамаджанов шеъри
Мурожаат учун тел:
+998 93 189-99-28
Категория: Sevgi | Просмотров: 36 | Добавил: Admin | Теги: КЕЛДИМ МАНА | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
VOYBU.NET
Меню сайта
Статистика

Вход на сайт
Login:
Parol:
Copyright © 2013 VOYBU.NET Все права защищены.VOYBU GROUP
VOYBU.NETМузыкаКлипыНовостиФотогалерея
Код
%
Сделать бесплатный сайт с uCoz