VOYBU.NET
BIRINCHI MUSIQIY!
Контакты ГлавнаяMузыкаКлипыНовостиФотогалереяСтихиМобильная версия

12:33
ИМОН БИЛАН ЯШАЙЛИК!
Биз келдикми дунёга,
Йўлимиз дорилбақога,
Шак келтириб Худога,
Имондан айрилмайлик!

Юриб шайтон изидан,
Кириб жаҳл сўзига,
Сиғмасдан ер юзига,
Инсофдан айрилмайлик!

Инсонни ғийбат қилиб,
Бандага туҳмат қилиб,
Яхшилик миннат қилиб,
Инсофдан айрилмайлик!

Шайтон майидан ичиб,
Никоҳсиз ҳаром қучиб,
Ўзлигимиздан кечиб,
Имондан айрилмайлик!

Юраксиз ҳар дил билан,
Эгри қийшиқ қўл билан,
Ҳаром-ҳарш йўл билан,
Имондан айрилмайлик!

Интилмай ҳидоятга,
Йўл қўйиб жиноятга,
Қолиб охир уятга,
Инсофдан айрилмайлик!

Савобни ниқоб тутиб,
Бандасига зулм этиб,
Охиратни унутиб,
Имондан айрилмайлик!

Билиб-билмай фол очиб,
Кимгадир заҳрин сочиб,
Дилдан фаришта қочиб,
Имондан айрилмайлик!

Эзгуликка йўл бериб,
Ҳидоятга дил бериб,
Савоб ишга қўл бериб,
Имон билан яшайлик!

УМИДЖАҲОН Мамаджанов шеъри
Категория: IBRATLI SHERLAR | Просмотров: 71 | Добавил: Admin | Теги: ИМОН БИЛАН ЯШАЙЛИК! | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
VOYBU.NET
Меню сайта
Статистика

Вход на сайт
Login:
Parol:
Copyright © 2013 VOYBU.NET Все права защищены.По всем вопросам пишите на voybu.net@mail.ru
%