VOYBU.NET
BIRINCHI MUSIQIY!
Контакты ГлавнаяMузыкаКлипыНовостиФотогалереяСтихиМобильная версия

12:26
ЭРКАКНИНГ ОМАДИ
Эркакнинг омад калити ўзидир,
Узоқни кўролган ақли, кўзидир,
Эзгу ишлари эл-юртнинг юзидир,
Эр кишининг омадин бер, эй ҳаёт!

Қалбида ушалмай орзу йиғласа,
Армон кулиб юрагини тиғласа,
Ҳар сония тақдирини ўйласа,
Эр кишининг омадин бер, эй ҳаёт!

Юрагига ғам-алам тўлдирмасдан,
Орзу умид гулини сўлдирмасдан,
Сенга бўлган ишончни ўлдирмасдан,
Эр кишининг омадин бер, эй ҳаёт!

Номард бандасига куни қолмасин,
Бошига турфа хил кулфат солмасин,
Ҳеч бир одам омадини олмасин,
Эр кишининг омадин бер, эй ҳаёт!

Эркак йиғласа тоғлар дош беролмас,
Ўксик ярим кўнгли қувнаб-кулолмас,
На дўсту ёри бошини силолмас,
Эр кишининг омадин бер, эй ҳаёт!

Ғурури синмасин урилиб ерга,
Майли бутун бадани ботсин терга,
Бахти учун омад сўраса эрга,
Эр кишининг омадин бер, эй ҳаёт!

Боши ташвиш ғалвалардан чиқмаса,
Топган тутганлари сира юқмаса,
Ҳамиша омад эшигин қоқмаса,
Эр кишининг омадин бер, эй ҳаёт!

Гоҳи юрак эзилар, гоҳи бағр,
Эркак кўзида учрамасин қаҳр,
Қисматинг аччиқдир синовинг оғир,
Эр кишининг омадин бер, эй ҳаёт!

Айни бир гуллаган ёшлик чоғида,
Орзу-умиди бор кўнгил боғида,
Қалби қолгунча аламнинг доғида,
Эр кишининг омадин бер, эй ҳаёт!

УМИДЖАҲОН Мамаджанов шеъри
Мурожаат учун тел:
+998 93 189-99-28 +998 94 219-91-13
Категория: Ibratli | Просмотров: 32 | Добавил: Admin | Теги: ЭРКАКНИНГ ОМАДИ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
VOYBU.NET
Меню сайта
Статистика

Вход на сайт
Login:
Parol:
Copyright © 2013 VOYBU.NET Все права защищены.VOYBU GROUP
VOYBU.NETМузыкаКлипыНовостиФотогалерея
Код
%
Сделать бесплатный сайт с uCoz