VOYBU.NET
BIRINCHI MUSIQIY!
Контакты ГлавнаяMузыкаКлипыНовостиФотогалереяСтихиМобильная версия

12:27
ЭНАЖОНИМ
Марҳум энам
Мирзакаримова Бувалма
хотирасига бағишланди
08.03.1927 - 11.06.2016.

Бугун сизни хотирлаб,
Соғинарман бир ўйлаб,
Шу шеърим ёздим эслаб.
Энажоним ўзимни,
Меҳрибоним ўзимни.

Дилда меҳрингиз қўмсаб,
Энди яшарман эслаб,
Тополмайман ҳам излаб.
Энажоним ўзимни,
Меҳрибоним ўзимни.

Сўзингиз қалбимда ёд,
Унутмайман умрбод,
Сиз эдингиз улуғзод.
Энажоним ўзимни,
Меҳрибоним ўзимни.

Баҳор қиш ўтар бўлди,
Неча тонг отар бўлди?
Сизсиз ғам ютар бўлди.
Энажоним ўзимни,
Меҳрибоним ўзимни.

Қўмсаб соғинар кўнгил,
Хотирлайман йилма-йил,
Энди ортга йўқдир йўл.
Энажоним ўзимни,
Меҳрибоним ўзимни.

Фарзандиман қизингиз,
Умидман неварангиз,
Ўзимман дилбандингиз.
Энажоним ўзимни,
Меҳрибоним ўзимни.

УМИДЖАҲОН Мамаджанов шеъри
Мурожаат учун тел:
+998 93 189-99-28 +998 94 219-91-13
Категория: OTA-ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR | Просмотров: 68 | Добавил: Admin | Теги: ЭНАЖОНИМ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
VOYBU.NET
Меню сайта
Статистика

Вход на сайт
Login:
Parol:
Copyright © 2013 VOYBU.NET Все права защищены.По всем вопросам пишите на voybu.net@mail.ru
%