VOYBU.NET
BIRINCHI MUSIQIY!
Контакты ГлавнаяMузыкаКлипыНовостиФотогалереяСтихиМобильная версия

13:04
БУ ЗАМОН ОДАМЛАРИ
Бу замон одамлари,
Оқибатни унутган.
Яхшилик қилиб қўйиб,
Миннат йўлини тутган.

Баъзисида виждон йўқ,
Танлаган шайтон йўлин.
Бечорага инсоф йўқ,
Танлаган иймон йўлин.

Кўзингга қараб туриб,
Лоф урганлар қанча?
Мавқеинг кўриб туриб,
Оч юрганлар қанча?

Ҳалол топган молингга,
Кўзин суққанлар бордир.
Ҳатто қадрингни билмай,
Номард чиққанлар бордир.

Молингга тикиб кўзин,
Ҳаққинг еган инсондир.
Ўтказар айтиб сўзин,
Кўнглидаги шайтондир.

Шерик бўлиб ошингга,
Талашгайдир молингни.
Бало бўлиб бошингга,
Олар бир кун жонингни.

Дардингга дармон бўлмас,
Кўпроқ пулинг бўлмаса.
Ҳеч ким ғамингни емас?
Ё мансабинг бўлмаса.

Теккайдир туҳмат тоши,
Оқар аччиқ кўзёши.
Ким ҳам бўлар паноҳи?
Ҳаққонийлик бўлмаса.

Эҳ замон одамлари,
Оқибатни унутманг.
Яхшилик қилиб қўйиб,
Миннат йўлини тутманг.

УМИДЖАҲОН Мамаджанов шеъри
Категория: Ibratli | Просмотров: 35 | Добавил: Admin | Теги: БУ ЗАМОН ОДАМЛАРИ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
VOYBU.NET
Меню сайта
Статистика

Вход на сайт
Login:
Parol:
Copyright © 2013 VOYBU.NET Все права защищены.VOYBU GROUP
VOYBU.NETМузыкаКлипыНовостиФотогалерея
Код
%
Сделать бесплатный сайт с uCoz