VOYBU.NET
BIRINCHI MUSIQIY!
Контакты ГлавнаяMузыкаКлипыНовостиФотогалереяСтихиМобильная версия

12:35
БИР КУНИ
Аввал ҳар бир гўзалда, ноз бўлади бир куни,
Асалдай асал ширин сўз бўлади бир куни,
Қаро кўзли меҳрибон кўз бўлади бир куни,
Ойдай чеҳраси очиқ юз бўлади бир куни.

Ёрнинг ҳусни жамоли ой бўлади бир куни,
Мен учун юрагида жой бўлади бир куни,
Кулишлари шалола сой бўлади бир куни,
Бевафолар ҳолига вой бўлади бир куни.

Кутган бахтига етар кун бўлади бир куни,
Ёр васлига тўйгани тун бўлади бир куни,
Бағритош ёрни, бағри хун бўлади бир куни,
Умиджаҳон кўнгли бутун бўлади бир куни.

Бизнинг севгимиз афсона бўлади бир куни,
Ишқдан қалбимиз девона бўлади бир куни,
Юрак дардимиз пинҳона бўлади бир куни,
Бутун жаҳонда ягона бўлади бир куни.

Қадамимга изимга, зор бўлади бир куни,
Яхшисини тополмай, хор бўлади бир куни,
Кўзларига дунёлар, тор бўлади бир куни,
Бошқага Умиджаҳон, ёр бўлади бир куни.

УМИДЖАҲОН Мамаджанов шеъри
Категория: Sevgi | Просмотров: 37 | Добавил: Admin | Теги: БИР КУНИ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
VOYBU.NET
Меню сайта
Статистика

Вход на сайт
Login:
Parol:
Copyright © 2013 VOYBU.NET Все права защищены.VOYBU GROUP
VOYBU.NETМузыкаКлипыНовостиФотогалерея
Код
%
Сделать бесплатный сайт с uCoz