Вс, 19.08.2018, 20:47
Приветствую Вас, Mexmon

10:37
БАХОРИМ, КЕЛДИНГМИ?


Хаелим ортидан муралаб аста,
Исмим тилингда такрорлаб кайта,
Шамолдак елиб, майин тегиниб
Бахорим ,келдингми мени согиниб?

Билдингми, манзилим сен юлдузлардан,
Кукламда уйгонган шух шудринглардан,
Тоглар оралаб шошиб юрдингми,
Дарелар буйида хаел сурдингми?

Фасллар якунин кутиб галма-гал,
Тез келмок учун сен тулаб бадал,
Сунги киш тунида корга епиниб,
Бахорим, келдингми мени согиниб ?

Билдим. Кунлару, ойлар санадинг ,
Хисобин ечолмай оташ каладинг,
Ютиб дардли хижрон гирдобин,
Тортиб куй энди азоб танобин.

Багринга олгин тафтинга илиб,
Эркалай сенга , кувониб, суюб,
Борликни уйкудан уйгот ботиниб,
Бахорим, келдингми мени согиниб?

Salimoxunova Ra'no She'ri
Категория: Ibratli | Просмотров: 39 | Добавил: Admin | Теги: БАХОРИМ, КЕЛДИНГМИ? | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar