19:08
АЗИЗ ЮРТДОШИМ УЙДА ҚОЛИНГ!
Замоннинг зайли ўзгарди оз,
Сабр қилайлик келинг бироз!
Енгармиз етмай баҳорга ёз,
Азиз юртдошим уйда қолинг!

Ваҳимага не ҳожат инсон,
Гулдек умрингиз қилманг яксон,
Биз қутилганча эсон-омон,
Азиз юртдошим уйда қолинг!

Вирус сабабли замон нотинч,
Юртимиз бўлар осуда тинч,
Сиздан биргина бир, бир ўтинч,
Азиз юртдошим уйда қолинг!

Номиям ўчсин изи қолмай,
Бутун жаҳонни ғамга солмай,
Ҳали енгилар қолмас ўлмай,
Азиз юртдошим уйда қолинг!

Бизнинг халқимиз тўйлар қилар,
Тўй-ҳашамда ўйнаб кулар,
Оз қолди, тезда вирус ўлар,
Азиз юртдошим уйда қолинг!

Яхши кунларам келар албат,
Билиб-билмасдан қилманг ғийбат,
Карантин сабаб бироз фурсат,
Азиз юртдошим уйда қолинг!

Соғлом тан учун қўл ювайлик,
Вирусни ҳайдаб тез қувайлик,
Келажак учун бир бўлайлик,
Азиз юртдошим уйда қолинг!

Кўча-кўйларга чиқиш йўқдир,
Вирусга қарши зарба ўқдир,
Йўқ қилолсак бу кўнгил тўқдир,
Азиз юртдошим уйда қолинг!

Мажбурий бўлди ниқоб тақинг!
Эҳтиёж учун тақиб чиқинг!
Энг яхши чора йўлин кўринг!
Азиз юртдошим уйда қолинг!

Умиджаҳон Мамаджанов шеъри
Ангрен шаҳри
Категория: IBRATLI SHERLAR | Просмотров: 243 | Добавил: Admin | Теги: АЗИЗ ЮРТДОШИМ УЙДА ҚОЛИНГ! | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
close